У нас есть только
оригинальные песни

Milliy telekanal xalitdan aynimoqda(mi?)

calendar 26.11.2016
3771

Кўнгилочар мусиқий телеканаллар орасида фаолиятига хали бир йил бўлмасданоқ Миллий тв илғор бўлиб кетди. Қайси идора, ташкилот , кафега кирманг ва қўйингки хонадондаги барча телевизорларда шу канал турганини гувохи бўляпмиз. Бу телеканал чиқишидан аввалоқ шахсан менда унинг омади хақида шундай ижобий тахмин бор эди, зеро “Помидор”чилар илк йирик лойихаси “Автотест”даноқ дид савия, креативлик ва замонавийликни кўрсатиб қўйишганди . Уларниг қарамоғида бўлган ва промо учун шартнома тузилгану кейин негадир шартнома бекор қилинди деб эълон қилингану хозир эса бирдан яна ўз эфирларида промо қилинаётган Камилла ва Улуғбек Холиқовларнинг ижодига ёндошув хам ўша пайтлар хонандалар рейтингига жиддий хавф сола олишига шама қилигандек даражада бўлганди. Уришиб ярашишгандир балки. Хусусан Камилланинг анимацион клиплари ва албатта қўшиқлари бу фикрларимга асос бўла олади. Камилла ва Улуғбек табиийки бу каналнинг юзига айланди ва хозирданоқ асосий промода. Балки ундан аввалги шартнома бекор бўлганлиги хақидаги хабар стратегик пиар усулидир? Ахир креатив ва замонавий телеканалнинг усуллари хам шу тариқа бўлиши керакку тўғрими? Бундай олиб қаралса бу оддий хол, хамма ўзиникини олға суради, худди “Пантерра” ёки айниқса “Тарона” ва унга таалуқли радио ва хаттоки тақдирлаш маросимларигача. Бу телеканалдан хам буни кутиш мумкинлигини мен аввалоқ айтгандим. (нақадар ўхшашлик... тақдирларигача, хаттоки оилавий ишдаги ишқ ўхшашликларигача . Ишқилиб санъатда матриархат даври келмаса бўлгани). Ростини айтганда Камилла ва Улуғбек промо қилса арзигудек иқтидор сохиблари ва деярли ўзлари қарашли бўлган телеканалда олди қаторда бўлишга хақли ва лойиқ. Овоз, харизма ва махорати етарли даражада . Шоу-бизнес: Лойиғига тиккан лойиғини олади. Умуман олганда телеканалдан бошиданоқ сезилаётган дид савия ва креативлиги мақтовга лойиқ. Аммо шу оз муддатда ё уларга кўз тегди ё кимнидир хато таклифи билан телеканал ва ижодий жамоасига бўлаётган хурматга путур етиладиган кўринади. Ижодий жамоа чарчадими ё рахбарият назорати сусайдимикан? Хозирдан а? Куни кеча инстаграм оламида албатта хонандалар орқали ва русийзабон бир янгиликлар сайти тарафидан ушбу телеканалда русларнинг “Вечерный Ургант” нинг шундоққина қолипи олингандек “Кечки Мтв шоу” дастури рекламаси намойиш қилина бошлади. Албатта илк сони мехмони телеканал лойихаси Улуғбек Холиқов. Кейингиси Камилла бўлса ажабмас. Бу кулишмасу тўғриси ижодий қолоқлик бу телеканалга умуман ярашмайди деб хисоблайман, юқоридаям айттим бу шоу-бизнес аммо бу нарсалар ўта эхтиёткорлик билан меъдага тегар даражада ва хонандани ёмон кўрсатиб қўйишдек бўлмаслиги керакмиди. Нахотки савияси бут телеканал рекламани яширинРОҚ тури эффектли чиқишини билмаса? Яъни зўрма зўракиси эмас...

“Кечки МТВ шоу”га қайтсак: Изохларда одамлар дарров бу “Вечерный Ургант”дан олинганлиги ва ундаги Ўткир Мухаммадхўжаевни (Исм шарифларини билмас эдим, сўраб ёздим) энди бу “Вечерный Ўткир” бўладими дейишгача бориб телеканалнинг бирданига бундай пастга қараб оғиши устидан кулишган. Ё ижодий жамоа хозирданоқ чарчаган ва ё билмадим... Балки ижодий жамоага ойлик берилмаяптимики улар ижод қилишни исташмаяпти. Ижодкор ижод қилиши учун хақ олади, кўчириши учун эмас! Унда нега керак бунақа жамоа? Истаган техник ишчиям шартта кўчириб қилаверади дастурларни щзбекчасига мослаб . Креатив гурух ғоячи ижодкорлар нахотки Миллий телеканалда йўқ? Ўзи бизни биронта телеканалда бунақа тушунчаниям ўзи йўғу аммо Миллий телеканалда бўлади деб ишонгандим... Нахотки буларда хам адашдим? Яна бир тарафдан, майли деталь бўлсаям: Нега Обид Асомов эмасу унинг маъмури сифатида кўпроқ таниш Ўткир ака? айли Обид ака тақиқдадир хамон унда нега Мирзабек Холмедов ё жа бўлмаса бир вақтлар Марказ тв-да худди шу руслар шоусини нусхасини яратишга интилган Даврон Кабулов эмас деб хайронам бўлдим, зеро булар рейтинги баландлар олдида Ўткир акани рости алохида бир қизиқчи сифатида хам билмагандик. Балки шу сабаб исмларини хам эслолмадим ва асосан кўпчилик билан оммавий чиқиладиган сахна кўринишларида эпизодик қизиқчи ролида билардиму қаранг исмлари ёдимда қолмаган экан. Майли асосий гап бу “Телеканалга шу қадар кулгулик тарздаги плагиат шартмиди?” Қачонгача ўзбеклар кўчиргани кўчирган? Нега бизда зўр креатив ва ОРИГИНАЛ ғоячиларни ишга олишмайди? Йўқми улар? Очиғи бу телеканалдан умид катта эди. Ижодий жамоа кучли ва ғояларни чарсиллатиб янги , креатив ва оригинал дастурлари билан ёриб ташлашини кутгандим... Чунки эфир дизайни ва эффектлар визуализацияси шуларни ваъда қилаётгандек эди. Балки асосий урғуни яна конфетни устидаги ялтироқ қоғозга бериб, ичидаги махсулот унутилгандир? Бормиди ўзи махсулот? Унда телеканал эмас реклама видео эффектлар хизмати очишса тўғри бўларди. Плагиат бу энг паст йиқилишдек тушунаман. Энг омадсиз одамнинг бошқа иложиси йўқлигидан қилган жиноятидек тушунаман. Масалан йиллаб омади келмай яна озгина харакат қилишига эриниб шартта плагиат билан бировни мехнатига олқиш билан ўзини алдаб юрадиган хонандалардек. Бу кетишда Миллий телеканал бора бора “Наво” телеканалига айланади қўяди. Бу эса хар бир телеканал учун хақорот дегани, ....назаримдаде.))) “Наво”да эса ёш ва асосан ғалати хонандалар кастинг реалити шоуси 24 соат эфирга узатиладигандек. Ора орада реклама ва бақироқ бошловчи билан плагиатни нақ уч каррасини ўзида бачканалик билан безалган наво шарманда шоу. Шу сабаб хам улар бефойдахонага айланган қўйган. Ўзгармас зомбиленд ин да соққейшнлс терра)) Мана “Му5” хам эсон омон “Наво” телеканалидан фарқи қолмас даражага етмоқда. Бир икки маротаба, қани бу телеканалда нима бўлмоқда деб қўйдиму хар сафар умуман нотаниш чехраю “Бадиий кенгашдан қандай ўткан экан?” деган клипларга кўзим тушиб “Наво” каналига доир тахминларим тўғри чиқаётганига амин бўлдим. Кўрсатувларинию айтмасаям бўлади. Нима зарил шунча вақт ва бефойда мехнатни увол қилиб? Бу телеканал хақида эса умумий айтганда кастингга келган бошловчилар сериали эфирга узатиладигандек. Галимый детсад. бездарные и страшно пугающие лица На бир бошловчилик махорати ва на асосийси эфирбоп бўлган кўриниш! Бахтиёр Тўрахонов бундан мустасно! Менимча бу телеканалда ягона адекват ва махоратли журналист шу инсон бўлса керак. Бу телеканал хечам ривожланишни ва силжишни истамади. Юлдузларни хамма жойига тиқиб суқиб ташлагани билан одамларни кўнглини айнитгани қолди холос. Умид узилди. Ижод уларда йўқ. Келса киритишмайди хам.)) Миллий телеканалга қайтамиз: Ора-орада (фикримча) таниш билишчилик ва бадиий кенгаш алоқадор бўлган клиплари учун эфирга чиқаётган (биламизу) айрим клипларни айтмаса (билинадиямку) умуман олганда мусиқий йиғинма зўр! “Жонли ижро” дастурию “...Гача” супер! Дизайнни гапирмасаям бўлади. Болалар учун дастурларга алохида хурмат! Мультфильмлар ва фильмлар яхши танланган. “Ширчой” дастури қизиғу.... на боши на охири йўқдек...тартибга солиш керакдек. Негадир фақат Акбархўжа ва Юлдуз Ражабовалар сонини кўряпман хозирча. Балки шуларни дастурига тўғри келиб қолаётгандирман. Ёки улар кўп қўйиляптимикан?)) Бир нарсани умуман тушунмаяпман, нега кўрсатувдан кейинги кадр ортида “имитацияси”ни бу қадар қолоқ ва масхаромуз қилиш керак , тушунарсиз? Ахир боғча ёшидагини хам онги буни аслида кадр орти эмаслигини ва ғалати кўринаётганини тушунадику. Қаерда кўргансиз кадр ортида соф адабий ва постановка охангида еб-емаган ва мантиқан уланмаган фикру мавзулар хақида бунақа гаплашилганини? Очиғи асл хаётда кадр орти умуман бошқача бўлишини хамма биладику. Нахотки бу кўрсатув ижодий жамоасини мана шу кадр орти бўлимига етганида онгида қисқа туташув содир бўляпти? Рости, кадр орти кулгуликмас қизиқ хам эмас, ғирт қолоқча, “емаган” ва бачкана. Одамни энсаси қотиб тарашаси чиқиб кетади. Бу билан бу икки махоратли актер ва актрисаларни ғалати холатга солиб қўйишмоқда, тўғриси. Ўзи кўрсатув тугашига бироз ғалати бўлсаям шу селфиси тузукроқ ундан кўра. Ижод оламидаги олтин стретегия “боши, ўртаси ва охири” тушунчасини инобатга олсак бу дастурда хеч бирига амал қилинмаган. Хаммаси шунчаки. Майли телеканал хали ёш, секин секин сайқалланар, аммо энг асосийси ҚИЗИҚ бўладиган нарсада хеч қачон зўрма зўракилик натижа бермаган! Хаммаси импровиз тарзида ва рости хам кўнгилдан самимий бўлсагина қизиқ. Ахир бу кўнгилочар телеканал ва дастурлар. Миллий телеканал маъмуриятими ё ижодий жамоасигами бу фикрларни ёзишимда уларга ижобий таъсир нияти холос. Ижодий, росмана ижодий жамоа, креатив гурух ғоячилар керак. Агар мавжуд бўлса уларни балки ойлигини ошириш керакмикан? Бирданига ва жуда оз муддатда айнишларидан фақат шу фикр келдида. Ха, гапираверади эмас, танқид борми демак уни хаққонийлигига эътибор қаратиш керак, хақлими демак муаммо бартараф этилиши керак! Вазифа ва муаммо хал қилиниши учун яралади, ундан қочиш учун эмас. Бу эса яхши рахбарнинг шиоридан бири бўлмоғи лозим. Миллий телеканалга бошиданоқ томошабин бўлиб кузатиб қизиқдим. Вахоланки шу кунгача асосан хориж телеканалларини кузатиб ўзимизникиларни эса мониторинг сифатида хабар олиб турардим холос. Шу сабаб хам бу телеканал зўр бўлишини истайман! Шу сабаб хам куюниб ёзмоқдаман. Хуллас Миллий телеканалдаги ижодий жамоа! Унаққимела илтимос! Ғоялар бисёр, халитдан чарчаш бўлмапти, мияни ишлатавериш фақат фойда келтиради. Кўпроқ банан , бош ёнғоқ ва қора аччиқ 70%ли шоколад енглару кофе билан ичиб ташланглар, ижодкорнинг сехрли емиши булар. Серотонингга хам бой. Лекин халиги Ортиқ Отажонов бир вақтлар қўйнинг "лампочка"сини "овозга фойдаси бор экан" деб еяётган ўғлига: "агар хонандада иқтидор бўлмаса қўйни бир бошқа жойини еса хам овози чиқмайди" деб айтганидек, агар ижодкорга Худо юқтирмаган бўлса бари бефойда. Ижод учун эса сизларда ғоя етарли деб ишонаман ва шунчаки хозирданоқ эринаётганингиз сезиляпти холос.

Тетиклашамиз! Ғоялашамиз! Ижодлашамиз ва ўзбекни уялтирмай оригиналлашамиз! Источник: sayyod.com

Яндекс.Метрика