У нас есть только
оригинальные песни

Mirjalol Qosimov Janubiy Koreya va Yaponiya terma jamoalariga qarshi to'p suradigan futbolchilar ro'yxatini e'lon qildi

calendar 22.03.2015
2632


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Миржалол Қосимов, Жанубий Корея ва Япония терма жамоаларига кечагидан ўртоқлик учрашувларида  иштирок этадиган футболчилар номини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қосимов шогирдлари 27 март куни Жанубий Корея футболчиларига қарши майдонга чиқишса, 31 март куни улар Япония билан баҳс олиб боришади.

Сафардаги йиғин олдидан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкентда 23 март куни йиғилишади ва бир кун ўтгач, улар Жанубий Корея пойтахти Сеулга йўл олишади. Японияга эса, терма жамоа делегацияси 28 март куни йўл олади.

Миллий терма жамоа таркибини эълон қилар экан, бош мураббий Миржалол Қосимов, фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон ахолисини кириб келган Наврўз байрами билан табриклади.

"Авваламбор, барча юртдошларимизни мамлакатимизга кириб келган Наврўз байрами билан ўз номимдан ва футболчилар номидан табрикламоқчиман. Юртимиз ҳамиша тинч ва осойишта бўлсин, ватандошларимизга эса, соғлик ва омонлик тилайман. Ўз навбатида биз, бизга муҳлислик қилаётган инсонларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз”, - дейди Миржалол Қосимов.

"Янги мавсумда бизни кўплаб қизиқарли ва осон бўлмаган учрашувлар кутиб турибди. Ушбу ўйинлар олдилан Жанубий Корея ва Япониядек Осиёнинг энг кучли жамоаларига ўртоқлик учрашувларини ўтказиш жуда фойдали” – дея, қўшимча қилди бош мураббий.

Қуйида, Жанубий Корея ва Япония терма жамоаларига қарши кечадиган учрашувларга таклиф қилинган футболчилар рўйҳати келтирилган.

Футболчи

Туғилган йили


Клуби

Дарвозабонлар

1

Элдор Суюнов

1991


Насаф

2

Акбар Тўраев

1989


Бунёдкор

3

Карим Мухамедов

1994


Бунёдкор

Ҳимоячилар

4

Анзур Исмоилов

1985


Чанчунь Ятай, Китай

5

Шавкат Муллажонов

1986


Локомотив

5

Шуҳрат Муҳаммадиев

1989


Насаф

7

Александр Мерзляков

1986


Пахтакор

8

Ислом Тўхтаҳўжаев

1989


Локомотив

9

Артём Филипосян

1988


Бунёдкор

10

Акмал Шорахмедов

1986


Бунёдкор

11

Фарруҳ Сайфиев

1991


Насаф

Ярим ҳимоячилар

12

Азиз Ҳайдаров

1985


Ал Шабаб, БАА

13

Одил Аҳмедов

1987


Краснодар, Россия

14

Сервер Джепаров

1983


Ульсан, Хёндай

15

Лутфулла Тўраев

1988


Локомотив

16

Санжар Турсунов

1987


Ворскла, Украина

17

Сардор Рашидов

1991


Бунёдкор

18

Сардор Мирзаев

1991


Локомотив

19

Шавкат Саломов

1985


Олмалиқ

Ҳужумчилар

20

Зоҳир Қўзибоев

1986


Машъал

21

Баҳодир Насимов

1987


Падидех, Иран

22

Шаҳзод Нурматов

1991


Металлург

23

Воҳид Шодиев

1986


Бунёдкор


Яндекс.Метрика