У нас есть только
оригинальные песни

Mobil telefon og'irlari ko'paymoqda

calendar 21.11.2016
1495

Шу кунларда Facebook ижтимоий тармоғида мобил телефонини номаълум кимсалар таҳдид қилиб олиб қўйганини айтиб, бундан бошқаларни ҳам хабардор қилаётган фойдаланувчиларнинг хабарлари муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат, айниқса, пойтахтда авж олиб бораётгани ачинарлидир.
 
Яқинда худди шундай вазият Фарғона вилоятида ҳам юз берди. Қувасой шаҳрида яшовчи 23 ёшли фуқаро мобил телефонини ўғирлаб кетишгани ҳақида Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимига хабар берган.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан маълум қилишларича,Ўзбекистон овози кўчасида номаълум кимса 23 ёшли фуқаронинг қўлидан Vertex русумли қўл телефонини олиб қочиб кетган.
 
Ички ишлар ходимлари тезкор қидирув-суриштирув ишларини олиб бориб, талончиликни қилган шахсни қўлга олдилар.
 
Жиноят Фарғона туманида яшовчи 20 ёшли фуқаро томонидан содир этилганлиги аниқланган. Унга нисбатан жиноят иши очилди, дейилади хабарда.
Дурдона Расулова
Яндекс.Метрика