loading...

 

Mobil telefon zarari: dalillar, raqamlar, xulosa...


Яшаб турган замонимизда ҳар қандай замонавий киши ўзининг кунини мобиль телефонинисиз тасаввур эта олмайди. Бу қурилма нафақат ота-она ва яқинлар билан алоқа ўрнатиш воситаси ҳисобланади, балки унинг ёрдамида бутунжаҳон ўргимчак тўрига кириш, аудиоёзувларни эшитиш ва суратга олиш мумкин. Бироқ унинг инсон саломатлигига қанчалик зарари бор-йўқлиги ҳақида сира ўйлаб кўрмаймиз ёки бу ҳақда кам бош қотирамиз. Узоқ олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мобиль телефонлари ҳосил қиладиган электромагнит майдони инсон танасидаги турли аъзолар ишлаш тизимига салбий таъсир ўтказар экан. У ҳатто даволаш мураккаб бўлган ички аъзолар касалланишига ҳам олиб келаркан.

Аъзолар тизимига таъсири

Ушбу қурилма аъзоларнинг қуйидаги тизимларига салбий таъсир кўрсатади:

Юрак-қон-томир фаолиятига. Электромагнитдан доимий равишда нурланиш аритмияга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари у гипертоник касалликларга ҳам сабабчи бўлиши мумкин экан.

Эндокрин фаолиятга. Мобиль телефонлардан чиқаётган тўлқин ёғлар фаолиятини ўзгартириб юбораркан. Бу эса гипофиз ва буйрак усти безларига зарар келтириб, қондаги адреналин миқдорини ортиқча қўзғатиб юборар экан.

Асаб тизимига. Ушбу қурилма миядаги тўқималарга зарар етказади. Мобиль телефон қўлидан тушмайдиган одамларда ақлий қобилиятнинг тушиб кетганлиги ва уйқудаги бехаловатлик аломатлари кузатилган.

Иммунитет фаолиятига. Электромагнит майдони Т-лимфоцитларининг ишлашига ҳалақит беради.

Ҳар бир одам мобиль телефонининг ўз организмига таъсир кучини камайтириши мумкин. Телефон сўзлашувлари узоғи билан 10-12 дақиқа давом этиши лозим. Ишлатилинмаган пайтларда, иложи борича у танадан узоқроқда туриши зарур. Тунда уни, албатта,ўчириб қўйиш керак.

Тан олиб айтиш лозимки, бу қурилмаларсиз оддий кунимизни ҳам тасаввур эта олмаймиз. Интернет, турли алоқалар ва ҳоказоларни ўзида жамлаган бу қурилма борган сари ички дунёмизга кириб бормоқда. Аммо доно халқимизда бир нақл борки, ҳар ишнинг меъёрида бўлиши кераклигини англатиб туради: "Шакарнинг ҳам ози ширин”. Manba:xabardo.uz

Комментарии (10) | Добавить: 09.06.2015

10. Qaraqalpaq_balasi (14.06.2015 11:44)
Zarari juda kop rost
9. DJNext (13.06.2015 08:41)
Acab tizimidagi miya faoliyatida xotirani susaytiradi
8. chimkent (10.06.2015 19:12)
хечким амал кимиди. рахмат дейшади холос,жуда кере диб
7. chimkent (10.06.2015 19:12)
хечим амал кимиди. рахмат дейшади холос,жуда кере диб
6. bekmami (10.06.2015 15:38)
ammo foydasi ham borda 50%ga50%
5. Adinochka (10.06.2015 12:59)
Hammasi uchun rahmat
4. timur_nabiyev (10.06.2015 09:23)
Телефонизи 3ойда 1 марта спиртлаб полностью артворсез абсолютно зарари ёг!!
научно доказанно!!!
олимлар испотлашти
3. Akfa9595 (10.06.2015 08:04)
Xa demizu, lekin baribir kuzimizdi uzolmaymiz
2. _-Best-Boy-_ (10.06.2015 07:47)
Ha telefonni zrarlari ko'p
Juda kereli va ajoyip ma'lumot. Raxmat wu ma'lumotlani bzaga yetkizvotkaniz uchun admin.
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»