У нас есть только
оригинальные песни

Москва аҳолисини сиғдира оладиган ерости иншооти қурилди

calendar 30.09.2016
1827

Россия Федерациясининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги табиий офатлар ёки бахтсиз ҳодисалар рўй берганда Москва аҳолисини эвакуация қилиш имконини берадиган ерости бошпанаси фойдаланишга бутунлай тайёр эканини маълум қилди.
 
Вазирликнинг Москвадаги раҳбари Андрей Мишенконинг сўзларига кўра, фуқаролар муҳофазаси ходимлари шаҳар остидаги иншоотда тўлиқ жиҳозлаш ишларини олиб бориши натижасида ушбу бошпанага Москванинг барча аҳолисини сиғдириш имкони пайдо бўлди, дея хабар беради “ТВ-Новости” расмий сайтида.
 
Идора вакилининг айтишича, айни пайтда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.
 
ФВВ, хусусан, норматив-ҳуқуқий база яратмоқда, бошқарув ва огоҳлантириш тизимини замонавийлаштириш режаларини ишлаб чиқяпти. 

Яндекс.Метрика