Москва шаҳрида, "Строгино" метро бекатидаги технопарк ҳудудида китобларни қабул қилиш пункти очилди.
"Российская газета" нашрининг лойиҳа муаллифи Руслан Сабитовга асосланиб хабар қилишича, фақат яхши сақланган китоблар қабул қилинади. Пунктда китобларнинг 1 килограмми учун 7 рублдан тўлаш жорий этилган.
Қайд этилишича, қабул қилинган китобларнинг бир қисми сотувга чиқарилади, асосий қисми эса ижтимоий муассасалар, кутубхоналар, болалар уйлари ҳамда қамоқхоналарга тарқатилади.