У нас есть только
оригинальные песни

Москвада меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтд

calendar 16.02.2016
1043

15 февралга ўтар кечаси Москванинг жануби-шарқидаги ётоқхоналардан бирида Россиянинг турли чеккаларидан келган ишчилар ва келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган меҳнат муҳожирлар гуруҳи ўртасида жанжал содир бўлган. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларига асосланган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабартарқатган.

Манбанинг маълум қилишича, россияликлар гуруҳи Старообрядческий кўчасида жойлашган ётоқхона олдидаги кафеда спиртли ичимлик ичишган. Бироз ўтиб улар ва шу ётоқхонада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ҳамда тожикистонликлардан иборат гуруҳ ўртасида келишмовчилик содир бўлган. Бу келишмовчилик оммавий муштлашувга айланиб, жанжал иштирокчилари бир-бирларига болғалар ва пичоқлар воситасида ҳужум қилишган.

Ушбу тўқнашув натижасида иштирокчилардан 2 нафари тан жароҳатлари олишган, 15 киши қўлга олинган.

Ҳодиса тафсилотлари тергов қилинмоқда.

Яндекс.Метрика