Қайд этилишича, дунёда жанговар хусусиятларига кўра С-400 «Триумф» имкониятларига тенг келадиган қурол мавжуд эмас.
Ҳарбий парад вақтида колоннани Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг яхши танк ҳисобланган Т-34 русумли техника бошқариб борди. Шунингдек, парадда «Арматв» Т-14 танки кўрсатилди.
Шундан кейин Қизил майдон ҳудудида «Искандер» тезкор-тактик ракета мажмуаси, «Тор-М2У» ва «Бук-М2» зенит-ракета мажмуаси ҳамда «Панцирь-С» зенит ракета-тўп мажмуаси бирин-кетин пайдо бўлди.