У нас есть только
оригинальные песни

"MTS-O'zbekiston" ahvoli og'irlashmoqda

calendar 28.07.2012
6517


"МТС-Ўзбекистон”  атрофидаги шов-шувлар ҳануз авжида. 17-июл 18.00 дан бошлаб 10 кунга фаолиятини тўхташи ҳақида смс-маълумот қабул қилган абонентлар вазиятга оддий қарашди. Бироқ, ҳақиқатан ҳам алоқадан узилиб қолишганидан сўнг "оёғи куйган товуқдай” типирчилаб қолишди. 18-июл эса "Билайн” ва "Юсел” компаниялари учун энг катта рақиб "аза”си тўйга айланди. 9.5 миллионга яқин мижозлар юқоридаги компания офисларини мисли кўрилмаган даражада ўраб олишди! Ҳозир ҳаммаси жойига тушгандай. Чунки, миллионлаб абонентлар янги рақамлар билан алоқаларини тиклаб олишди. Бироқ, янги ғавғо бошланди: таниш-билишлар йўқотиб қўйилди! Ахир, янги рақам билан ҳеч ким огоҳлантирилмаган. Айни пайтда 10 кундан кейин "юлдуз” компания ўз "мухлис”ларини қайтиши билан хушнуд қилиши умиди ҳам сўнди.

Бош прокуратуранинг навбатдаги расмий баёнотига кўра, "Ўздунробита”нинг жиноий ишлари орқали етказган моддий зарари 700 миллиард сўмга етган. Ҳозирда компания мансабдорлари устидан тергов ишлари кетмоқда.

Баёнотга кўра, гуруҳ аъзолари тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини камайтириш, келтирилган ускуна ва маҳсулотлар нархини ошириб кўрсатиш, валюталарни яшириш ва яширин даромадларни ноқонуний йўл билан нақдга айлантиришга имкон берувчи молиявий тадриж(схема)ларни ўйлаб топган ва лицензиясиз фаолият юритиб келган. Тергов жараёнида қўлга киритилган материаллар эса МТС ва унинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бошқарув занжирида оилавий-қариндошчилик асосидаги жиноий гуруҳ ҳаракат қилганини кўрсатади.

Ҳама ўзини ҳақ дейди. МТС матбуот хизмати эса ушбу жараённи "босим” сифатида таъриф этади, Бош прокуратура эса тергов жараёни шаффоф  ўтаётганини таъкидлайди. Вақт олий ҳакам. Ибтидонинг интиҳоси бор. Энг муҳими, сўнгги манзилдаги натижа ва хулосалар. Бунга ҳали бор. Кутамиз.

P/S.: "МТС”нинг шиори ёдга тушди: "Бир қадам олдинда!”. Ҳа, вақт шуни кўрсатдики, кўп борада компания илғорлик қилганига амин бўлдик. Назаримда, улар қадам ташламаган, чопқиллаган. Аттанг, манзилга тезроқ етиб келишди...


Яндекс.Метрика