Ўзбекистон ҳукумати "МТС” компанияси билан очиладиган қўшма корхона очилиши шарт ва муддатларини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг «МТС» телекоммуникация оператори билан муроса битимини имзолади.
Шартномага асосан, «МТС»нинг Ўзбекистонда қайта ташкил этиладиган шўъбасининг 50,01 акцияси «МТС»га, қолган 49,99 фоизи эса Ўзбекистон Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси ҳузурида ташкил этиладиган унитар корхонага тегишли бўлади.