У нас есть только
оригинальные песни

MTS-Uzbekistan barcha raqamlari o'chirildi...

calendar 17.07.2012
11111


Расмий баёнотда маълум қилинишича, "Алоҳида фаолият турларини лицензиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига биноан назорат қилувчи органнинг кўрсатмаларини бир неча бор ва мунтазам равишда қўпол бузиш, уларни бажармаганлик учун 2012 йил 17 июль соат 18:00 дан бошлаб, МЧЖ шаклидаги "O‘ZDUNROBITA" ХКга 28.07.2004 йили берилган АА №0000682 сериясидаги лицензия 10 иш кунига тўхтатилади.

Шу муносабат билан юқоридаги муддат ичида корхона лицензияда кўрсатилган мобил радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғуллана олмайди.


Бугун МТС-Ўзбекистон компаниясининг лицензияси тўхтатилиши ва алоқа соат 18:00 да йўқолиши ҳақидаги маълумот пайдо бўлиши билан Beeline ва Ucell компанияларининг уланиш пунктларида навбатлар ҳосил бўлди.


МТС абонентлари компанияларнинг бош ва дилерлик офисларида, шунингдек уланишни амалга оширадиган Paynet пунктларида тўпланди. Дақиқа сайин кўпайиб бораётган абонентлар туфайли одамлар соатлаб навбатда туришига тўғри келди. Баъзи Paynet пунктларида рақамлар тугаб ҳам қолди.





Beeline операторининг PR-бўлимида  маълум қилишларича, компания кучайтирилган иш тартибига ўтган. Бугун бош офис соат 22:00 га қадар ишлайди. Шунингдек, компания рақамларни "жонлантириш” акциясини ҳам ташкил этди. Бундан олдин Beeline SIM-картасига эга бўлган, аммо 3 ой мобайнида ҳисобини тўлдирмаган абонентлар ўз рақамларини ҳисобга пул қўйган ҳолда тиклашлари мумкин. SIM-карталар автомат тарзда блокировкадан олинади.


Beeline компаниясининг бош офиси.

Катта навбатлар ҳосил бўлгани муносабати билан Beeline компанияси кўчаларнинг ўзида рақамларни улаш бўйича ишларни ташкил этган. Кўчанинг қатнов қисми ёпиб қўйилган, кўчада милиция ходимлари навбатчилик қилмоқда.




Ҳозирча Ucell компанияси янги абонентлар оқими билан боғлиқ вазиятга изоҳ бергани йўқ.



Шу билан бирга, МТС-Ўзбекистоннинг расмий сайти узилишлар билан ишламоқда, у фойдаланувчиларнинг оқимига дош беролмаяпти. Компания жойлаштирган маълумотга кўра, ЎзААА кўрсатмасига биноан 17 июль соат 18:00 дан бошлаб Ўзбекистонда алоқа ва интернет хизматларини тақдим этиш тўхтатилади, шу жумладан маҳаллий ва халқаро қўнғироқлар, СМС жўнатиш, роуминг хизматлари, ҳисобдан ҳисобга маблағларни ўтказиш, ҳисобни тўлдириш хизматлари ҳам.

Алоқа мавжуд бўлмаган давр ичида сервисларга уланган абонентлик рақамлари ва ҳисоблардаги пул маблағлари абонентларнинг номида сақланиб қолади. Абонентлик тўлови ва хизматлар пакети ўчириб ташланмайди.


Яндекс.Метрика