У нас есть только
оригинальные песни

МТС-Ўзбекистон банкротга учрагани ҳақида ариза берди

calendar 19.01.2013
4915

"Мобильные ТелеСистемы” ОАЖнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлган "Ўздунробита” ХК МЧЖ Тошкент шаҳар хўжалик судига банкротга учрагани ҳақидаги ариза билан мурожаат қилди.

"Ўздунробита” МЧЖ томонидан банкротлик ҳақидаги ариза Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судининг қонуний кучга кирган 2012 йил 17 сентябрдаги ҳукмига ва Тошкент суди Апелляция коллегиясининг 2012 йил 8 ноябрдаги Ажримига биноан мажбуриятларни бажаришнинг имконияти йўқлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида берилди. Қайд этиб ўтамиз, юқоридаги ҳужжатларда "Ўздунробита” МЧЖга билдирилган молиявий даъво миқдори қарийб $600 млн. миқдорида белгиланган эди.

Айни пайтда суднинг кучга кирган ҳукмига мувофиқ "Ўздунробита” МЧЖ ҳисобрақамларидан қолган $150 млн. га яқин пул маблағлари харажатлар ҳисобига ёзилган.

"Ўздунробита” МЧЖ Ўзбекистон қонунчилигига биноан ўз манфаатларини ҳимоя қилишда давом этмоқда.

МТС компанияси 2012 йилнинг иккинчи чораги учун ҳисоботда Ўзбекистондаги $579 млн.миқдоридаги узоқ муддатли активларининг ҳамда Ўзбекистондаги суд ишлари натижасида юзага келиши мумкин бўлган солиқ ва антимонопол мажбуриятлари остига қўйилган $500 млн. миқдоридаги захира маблағларининг қадрсизланганини акс эттирган. Шу тарзда, соф фойда ҳисобидан чиқарилган маблағларнинг умумий миқдори $1,08 млрд.ни ташкил этди.
Яндекс.Метрика