loading...

 

МУҚАДДАС САЪДУЛЛАЕВА: НИКОҲДАН ЎТДИК, ТЎЙ ЭСА …

   

МУҚАДДАС САЪДУЛЛАЕВА: НИКОҲДАН ЎТДИК, ТЎЙ ЭСА …

Ёш ва умидли актриса Муқаддас Саъдуллаева турмушга турмушга чиқяпти. Яна кимга денг, қадрдон дўстига. У бу хабарни инстаграм.cом ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди:

«Ҳаёт кутилмаган ҳолатларга бой, Бир пайтлар энг яқин ва қадрдон дўстимни уйлантириш учун яхши қиз қидирган эдим. Ҳаттоки, шу ерда, яъни инстаграмда эълон ҳам берган эдим. Ўша пайтда дўстим айтган эди «Қара лекин, яхши қиз топа олмасанг, ўзингга уйланаман» Шу гапига роса кулгандим. «Сен дўстим бўлсанг, қандай қилиб сенга турмушга чиқаман, кўрасан зўр қиз топиб бераман», деб ваъда берган эдим. Кўп яхши қизларни кўрсатдим. Унга ёқмади. Кейинчалик билсам, дўстимнинг кўнгли менда экан. Охир-оқибат севгисини ошкор қилиб, кўнглимга йўл топди ва кутилмаганда бўлажак турмуш ўртоғимга айланди. Энди дўстимни, яъни бўлажак турмуш ўртоғимни «сизлаш»ни ҳам ўрганяпман. Илоҳим бахтимиз бутун бўлсин

Қолдирган хабарингизга кўра, сиз бўлажак турмуш ўртоғингизга ўзингиз қиз қидирган экансиз?

— Ҳа шундай бўлган эди. Бундан бир неча ойлар илгари, яқин дўстимга қиз қидирётганим ҳақида инстаграм. cом тармоғида «Илтимос ўртоқлар, яхши қиз топиб беринглар, тилла ўртоғим бор. Уйланиши керак. Яхши қизнинг манзили ёки номерини билсангиз, хабар қолдиринглар. Кейин уни савол-жавобдан ўтказиб, дўстим билан таништираман. Дўстимга жавоб, 100 фоиз зўр бола. Ҳар қандай қизни бахтли қила олади. Топишиб юборинглар, эътибор учун раҳмат» деган эълон берган эдим. Аммо…

Аммо?...

Инстаграмда берган эълонимдан кейин, танишларим жуда кўп қизларни кўрсатишди. Расмларини юборишди. Лекин уларнинг ҳеч бири дўстимга ёқмади. Ҳазил-ҳузил қилиб, у мени севишини айтиб қолди. «Совчи юбораман» деди. Устимдан куляпти, деб жаҳлим ҳам чиқди. Чунки мен уни бир неча йиллардан буён билар эдим. Унга сирларимни айтардим. Ҳаттоки, уйимизга келган совчиларгача биларди. Ўшанда «Бунга тегма, бу ёқмади, сенга ярашмайди» деган гаплар билан мени доим уларга рад жавобини беришга ундарди. Билсам, унинг ўзи мени севар экан.

Сўзларингизга қараганда уни севгисини бошида рад қилгансиз. Кейин рози бўлдингиз. Бунга қандай эришди?

Аввалига уйимга сирли инсондан гуллар кела бошлади. Бошқа куни Ишдан келганимда эшигим тагигача атиргул барглари сочиб қўйилди. Кейин «теддй» айиқчалар ташлаб кетишди. Бу ишни ким қилаётганига умуман ақлим етмас эди. Ҳаттоки, бу ҳақида бўлажак турмуш ўртоғимга айтдим. У ҳеч нарсадан хабари йўқлигини, кимдир севиб қолганини айтди. Хуллас, сирли инсон кўнглимга йўл топиш учун ҳар хил романтик усулларни қўллади. Ниҳоят бир куни кўриб қолдим. Кўзларимга ишонмасдим. Қаршимда қадрдон дўстим турар эди. Кейин ҳаммасини ўзи айтиб берди. Шунда ўша сирли инсон у эканини билганман. Кейин кўп ўйладим. Бир қарорга келолмадим. Унинг гапларидан кейин кун ўтган сайин кўнглимда илиқлик пайдо бўла бошлади. Назаримда у кўнглимни забт этган эди. Бошим қотиб, онажонимдан маслаҳат сўрадим. Чунки улар менга доим тўғри йўлни кўрсатганлар. Бу борада ҳам янглишмаган эканлар. Берган маслаҳатларига кўра, қадрдон дўстимга турмушга чиқишга рози бўлдим.

Шоубизнес оламидаги қатор актрисалар, турмушга чиқишни пайсалга солишади. Сабаби турмуш қуриш уларнинг ижодий фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади. Кимдадир таклифлар камаяди, бошқаси ижодни буткул тўхтатади. Санъатга кириб келганингизга кўп бўлмаган бўлса-да қўрқмасдан турмушга чиқяпсиз?

Тўғрисини айтсам, ҳали турмушга чиқиш ниятим йўқ эди. Мен ҳам юқоридаги сабаблар ҳақида кўп ўйлар эдим. Чунки турмушга чиққандан кейин, кўпcиликни турмуш ўртоғИ рухсат бермайди ёки режиссёрлар «енди турмушга чиқди, суратга тушмаса керак» деб ўйлашади. Қолаверса, кўнглимга ёқадиган инсонни ҳам учратмаган эдим. Лекин тақдир экан. қидирган бахтим ёнимда юрган экан. «Олдингдан оққан сувни қадри йўқ» деб шуни айтишда керак. Ҳозирданоқ мен ҳоҳлагандек инсон эканини исботлади.

Турмуш ўртоғимнинг оила аъзолари жуда яхши ва тушунадиган инсонлар. Улар тўйдан кейин ижодимни давом эттиришимга рухсат беришди. Турмуш ўртоғим асли тадбиркор бўлса-да, янги суратга олинаётган фильмда бирга суратга тушдик. Шундан кейин, реклама роликларига ҳам таклифлар бўляпти. Бундан мен жуда хурсандман. Агар у ҳам мен билан бирга ижод қилса, шунда кўпроқ мени қўллаб-қувватлайди. Ишонади. Қолаверса, қайнонам ҳам болалигида актриса бўлишни орзу қилган экан. Шу сабабли бўлса керак, улар мени тушунишди ва ҳар доим қўллаб-қувватлашларини айтиб ўтишди. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча муҳлсиларимга ва ҳамкасбларимга шуни айтмоқчиманки, тўйдан кейин ижодимни ҳозиргидек давом эттираман. Бу борада менга ҳеч қандай тақиқ қўйилмаган.

 

Эшитишимизга қараганда расман никоҳдан ўтибсиз?

Биз расман никоҳдан ўтдик. Тўй эса 5-ноябрда бўлиб ўтади.

Илоҳим бахтингизга кўз тегмасин. Ўзингиз орзу қилгандек, кенг уйнинг гўзал келини бўлинг. Бахтли бўлинг!

Ruxshona суҳбатлашди


Комментарии (1) | Добавить: 05.10.2014

1. Islombek_cr7 (09.10.2014 08:47)
Manam sevardim sizzi
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

BlackBerry egasi klaviaturali Android-smartfonni taqdim etdi
Putin Qirg'izistonga keldi
O`zbekistonliklarni yana qor va sovuq harorat kutmoqda
IIV xodimining furashkasi mashinani piyodalar yo'lkasida qoldirishga ruxsat beradimi?
Ikki jahon urushida Yaponiyaning ikki og'iz gapi boshiga ne balolarni solmadi...
“Oskar-2017” sovrindorlari sharafiga bag'ishlangan kechada Lola Karimova ham ishtirok etdi
«Real» Zidanni iste`foga chiqarishi mumkin
Yolg'on nag'malarning vaqti o'tdi
YouTube’da video ko'rish miqdori bir kunda milliard soatga yetdi
Buxoro viloyatida may oyida XVI an’anaviy “Ipak va ziravorlar” festivali o‘tkaziladi
Muvaffaqiyatli rahbarning 5 fazilati
Rossiyadagi xalqaro festival tanlovida o‘zbekistonlik sartarosh g‘olib bo‘ldi
"Bilayn" aloqa operatorining nomi o'zgarishi mumkin
AQSh savdo vaziri lavozimiga 79 yoshli milliarder tayinlandi
"O'ztransgaz": gaz ta`minotida uzilishlar bo'lmaydi
Afsonaning qaytishi - Nokia 3310
Kompyuter yoqilayotganidagi 0xc000000f xatolikni tuzatamiz
Shakardan voz kechish organizmga qanday ta’sir qiladi?
Xiaomi selfisevarlar uchun yangi uskunasini taqdim etdi
Barcha davrlarning 8 ta eng ommabop mobil telefonlari
Gollivud yulduzlari “Oskar” mukofotini topshirish marosimini repetitsiya qildi
O'zbekiston va Xitoy o'rtasida temir yo'l orqali yuk tashish yo'lga qo'yildi
"EZOZ" guruhidan yangi tarona "Yomg'ir yog'ar"
Erta turish uchun 10 sabab va buni amalga oshirishning yo'llari