У нас есть только
оригинальные песни

Muhammad Ismoil Abdulla Oripov xotirasiga ehson dasturxonini yozdi

calendar 22.11.2016
1310


 

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Шоирни дафн қилиш маросими Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонида ўтказилди. Қисқа вақт ичида шоирнинг вафоти муносабати билан илк хотира кечаси ҳам ташкил этиб улгурилди. 
 
Бугун, 22 ноябрь куни эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Исмоилнинг хонадонида марҳум шоир Абдулла Ориповни хотирлаб кўплаб ижодкорлар ва давлат арбоблариэҳсон дастурхонига йиғилдилар.
 
Ушбу йиғинда Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон, Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева, Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилган эди. Биз бунга янада аниқлик киритиш учун шоир Муҳаммад Исмоил билан боғландик.
 
Шоир маълумотларни тасдиқлаган ҳолда, Абдулла Орипов ҳаққига унинг барча мухлислари, қолаверса, бутун Ўзбекистон аҳли дуо қилиб, Қуръон тиловат қилса, хурсанд бўлишини айтди.
Мухторбек Абдуллаев
Яндекс.Метрика