У нас есть только
оригинальные песни

Муниса Ризаева хонандаликдан воз кечди! Энди у ўқитувчи

calendar 23.08.2015
4779

Октябрь ойида яккаҳон концерт дастурини ўтказишни режалаштирган хонанда Муниса Ризаева янги ўқув марказининг фаолиятини йўлга қўйди ва унга "Сакраменто” номини берди. Бу номни бежиз танламагани аниқ. "Сакраменто” қўшиғидан хонанданинг ўзи ҳам илҳомланиб, бу номни янги ўқув марказига беришга қарор қилган бўлса ажаб эмас. Бу марказда ўзи ҳам дарс бериши маълум бўлди. Бироқ ўқувчилар уни ўқитувчи сифатида қандай қабул қилар экан? Наҳотки, Муниса хонандаликдан воз кечган бўлса? Бу гапларни ўқиб, орангиздаги баъзи кишилар "Мунисанинг навбатдаги пиари” деб тош отишга шайланаятгандир-а? Шошилманг, аҳир ҳаммаси энди бошланяптику...


Яккаҳон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўраётганига қарамай, Муниса Ризаева янги тарона ва видеоклиплар устида иш олиб бормоқда. Яқиндагина радиотўлқинлари орқали шўх ва рақсбоп йўналишда куйланган "Сакраменто” таронасини тақдим этган эди. Мухлислар томонидан кутилганидан ҳам аъло даражада қабул қилинган бу композицияга, орадан кўп ўтмай видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юборди.


Муниса Ризаева яратилаётган видео асарда ўқитувчи образида намоён бўлади. Сарвар Исаев режиссёрлиги ва Иззат Лутфуллаев операторлигида тасвирга олинаётган клипнинг сюжети айнан "Сакраменто” ўқув марказида бўлиб ўтади. Ушбу видеоклипни суратга олиш жараёнининг ўзи қизиқарли воқеаларга бой бўлди. Тайёр видеомаҳсулотнинг қай даражада бўлишини тасаввур қилаверинг. Видеоасарда Муниса Ризаева билан бирга, Муяссар Бердиқулова, Ботир Имомхўжаев, Элдор Қаюмов, Феруза Норматова, Муқаддас Саъдуллаева, Севара Солиева, Маъмур Султонов, Асқар Ҳикматов, Акбархўжа Расулов, Анжелика Эсимбетова, Шерзод Бин, Зуҳра Солиева ва бошқалар иштирок этишган.


Кишига юқори кайфият бағишлайдиган бу таронанинг видеоклипи ҳам барчага завқ улашиши тайин. Суратга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратлар гапимизнинг исботи бўла олади. Демак, тез кунда "Сакраменто” видеоклипини биринчи сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Шундай экан, биздан йироқлашманг!






Яндекс.Метрика