Imgur сайтида малла мушук ва унинг “тирик” сояси тасвирланган видео интернет фойдаланувчилари диққатини тобора кўпроқ тортмоқда. Шу пайтга қадар ушбу видеони 1 миллион марта томоша қилишган.
Суратда Пит лақабли мушукни кўриш мумкин. У эшик олдида қуёш нуридан баҳра олиб ўтиради. Унинг ёнида эса мукаммал соя кўринади.
Маълум бўлишича, соя ролини Питнинг акаси Салли лақабли қора мушук ижро этган.