У нас есть только
оригинальные песни

MY5 jurnalistlarni honandalarga almashtirmoqda

calendar 04.10.2015
1879

Му5 телеканали  телебошловчилари машхурлар билан тўлмоқда. Авалига умуман нотаниш ва хар тарафлама профессионаллику керак бўлса эфирга монанд кўринишдан хам йироқ бўлган ёшларни  эфирга қўўўўўйворган   телеканал рахбарияти эндиликда уларни таниқли чехралар билан алиштирмоқчи кўринадию... бироқ  бу борада масалани бошқа тарафи хам борлиги билинди.

Телеканал ичида  кам бўлсада лекин бор бўлган  профессионал журналистлардан бири  биз билан боғланиб анонимликни сақлаган холда, ички мухитдаги юқорида айтилган  муаммоларни кўтаради:

-Му5 телеканалининг янги мавсум эфири бошловчилигига  ёппасига машхурлар билан  тўлдирилмоқда.  Биласизми, чумчуқ сўйса хам қассоб сўйсин экан, хонандадан бошловчи  қилиш жудаям мураккаб иш бўлмоқда. Бир бошловчи қиладиган иш хозир иккига кўпайтирилди, барибир бошловчи кадр ортига ўтгани билан энди хонандага суфлерликни ўтамоқда.  Нуқта вергулигача тайёр матнни ёзиб берсангиз хам хонандаларимизни  ё ёдлашга вақти йўқ ва ёки истаги хам.

Истаган хонандани эрталабдан суратга олиш ишларига чақиришку умуман бефойда! Вахоланки суратга олиш ишлари режа-рўйхат асосида ва уни бузиб бўлмайди.  Тушга яқин зўрға уйғонган хонандаларни  ўзига келиб ясан-тусан қилишини барибир бир неча соат кутишга тўғри келади, ёки бўлса аксар холларда тўй хизматларидан бўшаганида ярим тунда.  Бу билан ишни унуми бўлмаяпти,  кун бебарака кетмоқда.

Жудам кўп янги кўрсатувлар бор аммо уларни рахбарият ўтказмаяпти, сабаби бошловчиликни хонанда қилсин дейди, шунча хонандани қаердан топамиз?  Аксарият хонандалар очиқчасига "Менга бу нимага керак?!” дея шартта рад жавобини беришмоқда.   Хозир уларни номини айтсам тағин эфирдан клиплари олинмасину бироқ бу факт эканлигини телеканал ходимлари хаммаси билишади.  Умуман олганда хонандалар тўй хизматларию ва бошқа сахнаю суратга олиш ишларидан ортиб кўрсатув олиб боришга вақт ажрата олишмайдиям.

Қизиғи рахбариятимизни ёш ва янги хонандалар умуман қизиқтирмаяпти улар ёрқин ва рейтингдаги хонандаларни талаб қилишмоқда.  Спортга боғлиқ кўрсатувларни кўраётгандирсиз, Манзура ва Лола Ахмедовалар...шуни эркаклар туридагиси бўлса тасаввур қилинг кимни олиш мумкин? Деярли хамма эркак хонандаларимизни қорни бор ва ёки спорт кўрсатуви форматига тўғри келмайдиган  даражадаги кўринишда. Уларни спорт кўрсатувида бошловчилик қилдириб бўлмайди хам.

Хонандаларни бошловчи қилиб нимага эришамиз? Хамма ўз ишини қилгани яхшимасми?  Бошловчилар ишсиз қолиб энди уларни хам нонини хонандалар тортиб олишяпти. Ишлаётган эса барибир бошловчилар.  Мехнат қилгани киму машхурлигига машхурлик қўшилаётганлар яна хонандалар.

Эфирда шундоғам хонандалар кўп, яна нима кераги бор уларни эфирга тиқавериб? Яқинда хонандалардан хаммани кўнгли ағдариладиган  даражага келади.  Тўлиб кетдик очиғи, кимдир сиз орқали буни хаммага айтиши керак эди.  Мана шу муаммо ва нохақлик хозир Му5 телеканалида долзарб ва оғриқли бўлмоқда.

 Хулоса ўрнида айтмоқчи бўлган гапларимни хам сухбатдошим хаммасини айтиб бўлди хисоб. Хулоса сизлардан.

Яндекс.Метрика