У нас есть только
оригинальные песни

MY5 телеканали янги мавсумда қандай сериаллар намойиш этишини маълум қилди

calendar 09.09.2015
1523

Ўзбекистон MY5 телеканали янги мавсумда қандай сериаллар намойиш этишини ошкор этди. "Даракчи” газетасида телеканал томонидан суратга олиниб, намойишга ҳозирланаётган 5 сериал ҳақида маълумот берилди. "Артист” номли сериал ситком жанрида бўлиб, санъат ва маданият институти талабалари ҳаётидан ҳикоя қилади. Айни пайтда тасвирга олиш ишлари тугагани йўқ. "Бир кам дунё-2” сериали, номидан кўриниб турганидек, шу номли сериалнинг давомидир. У турли ҳаётий воқеалар, оилавий муносабатлар тўғрисида ҳикоя қилади. Айни кунларда сериалнинг сценарийси ёзиб тугатилди. "Тақдир сўқмоқлари” эса сериали йил давомида ҳафтада бир маротаба бадиий-маърифий кўрсатув тарзида эфирга узатиб борилади. Унга Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдуллаев бошловчилик қилади. "Қариси бор уй” сериали воқеалари ҳам оилавий мавзуга бағишланади. Воқеалар шаҳарлик набираларини кўргани қишлоқдан келган чол образи орқали намойиш этилади. Сериалда катталар билан ёшларнинг муносабатлари енгил кулги орқали очиб берилади. Ниҳоят "Кафе "Ҳаёт” сериали воқеалари Тошкентдаги кафелардан бирида бўлиб ўтади. У турли ҳаётий, кулгили воқеалардан иборат бўлса-да, ҳаётга жиддий қарашга ундайди.
Яндекс.Метрика