У нас есть только
оригинальные песни

Нафақа пули 3 ва ундан ортиқ фарзандлари бўлган оилаларга 100 фоиз миқдорда тўланади

calendar 15.04.2016
1172

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 декабрдаги 350-сонли Қарорига кўра, 14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар болалар сонига боғлиқ равишда йил бошида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида: 1 нафар фарзанди бўлган оилаларга – 50 фоизи; 2 нафар фарзанди бўлган оилаларга – 80 фоизи; 3 ва ундан ортиқ фарзандлари бўлган оилаларга – 100 фоизи миқдорда тўланади. Бу ҳақда адвокат Нафиса Ибрагимова маълумотига асосланиб, “Сўғдиёна” нашри хабар бермоқда.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, 14 ёшгача вояга етмаган болалар бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шаҳарлар, қишлоқлар, маҳалла фуқаролари йиғини) томонидан оилаларнинг шундай нафақага муҳтожлиги ҳисобга олинган ҳолда тайинланади ва тўланади.

Яндекс.Метрика