У нас есть только
оригинальные песни

"Nafrat" filmi katta ekranlarda

calendar 12.09.2014
5883

«ЮРАК ҚАҚШАР СИЗНИ ЭСЛАСАМ...»

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройида «Нафрат» филмининг премераси бўлиб ўтди. Ушбу филм ижодкорларини деярли барча ҳамкасблари, шоу-бизнес вакиллари ва муҳлислар қўллаб қувватлаш учун ташриф буюришди. Ушбу филм муҳлислар қалбини ларзага солди десак муболаға бўлмайди. Буни кўзида ёш ила филмни томоша қилаётган барча меҳмонлар нигоҳидан сезиш қийин эмас эди.

Моҳимнинг илк албоми «Ёр Бўлай»

Ушбу филм премерасини ёш ижодкор филмда ижро этилган соунтреcк ижрочиси Моҳим очиб берди. Дарвоқе шу куни бу ёш ижодкор ўзининг «Ёр бўлай» деб номланган илк албомини муҳлисларига тақдим этди. Премерадан аввал унинг албом тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Моҳим филм премерасифа ташриф буюрган барча томошабинларга янги албомини туҳфа этди.

Ширали овоз соҳибаси бўлмиш Моҳим «Кечир» номли қўшиғини ижро этаркан, қўшиқнинг сўзларидан томошабинлар фильмнинг таъсирчан эканини тахмин этишди десак муболаға бўлмайди.

Филм ижодкорлари

Фильмда таниқли актёрлар билан бир қаторда ҳали кинода роль ижро этмаган ижодкорлар, ҳатто бир нечта ёш болалар иштирок этганини алоҳида айтиб ўтишимиз лозим. Сабабики, бош роль ижрочилари Санжар Маткаримов ва Суғдиёна Азимоваларнинг катта кинодаги дебют ролларидир. Клипмейкер-режиссёр сифатида танилган Санжар Маткаримовни бош ролда кўриш муҳлисларни ажаблантиргани аниқ.

Севгидаги нафрат қасосга айланса…

Севги баъзан айрим сабаблар билан нафратга айланиши мумкин, аммо у қасосга айланса, бундан ортиқ фожиа бўлмайди. Фильмдаги воқеалар ривожи ҳаётнинг мураккаблиги ва баъзан бешавқатлигини акс эттирди. Ота-онасини кўндириб ўз севгани билан турмуш қурган қиз тақдири бу қадар чигалликларга учраши кимни ҳаёлига келибди дейсиз...

Отасининг қилган ҳатоси сабаб онасидан айрилган фарзанд қалбида сақланган нафрат бир кун юзага чиқиб, ҳатто севган аёлини хўрлаш ва ундан қасос олишга сабаб бўлди. Севиб турмуш қурган аёлининг ўгай отаси, ўзининг болалагида ташлаб кетган отаси эканини билгач қалбида фақат нафратдан бошқа ҳеч нарса қолмаган йигит аёли Ёдгоранинг ҳаётини ғурбатга айлантиради. Бегуноҳ Ёдгора бир вақтлар ўйламай қилинган катталарнинг хатоси учун жазоланади.

Режиссёрнинг ишончини оқлашди

Ушбу филмнинг режиссёри Дурдона Тўлаганова филмнинг бош қаҳрамонларидан мамнун. Унинг айтишича, бу икки ижодкор унинг ишончини оқлай олган: «Санжар ҳам, Суғдиёна ҳам аслида актёрлар эмас, лекин мен фильмимдаги образда уларни кўра олдим ва бу икки инсон топширилган ролни ижро этишни уддасидан чиқишига ишондим. Иккиси ҳам ишончимни оқлашди, дея оламан: дейди режиссёр Дурдона Тўлаганова.

Яндекс.Метрика