У нас есть только
оригинальные песни

NASA "OXIRGI ZAMON"BASHORATI YOLG'ONLIGINI OSHKOR ETDI

calendar 17.12.2012
7229

"Охир замон” муносабати билан НАСА экспертлари ер аҳолисига мурожаатнома тайёрлади 


НАСА экспертлари ўзларининг ишончли ва обрўли фикри билан охир замонга ишонган кишиларни тинчлантиришга қарор қилди.

Улар бунда ҳазилдан ҳам фойдаланишди. Улар ер аҳолисига махсус видео мурожаатни ёзишди. 

У қуйидаги сўзлар билан бошланади: "Бугун 2012 йилнинг 22 декабрь куни. Агар сиз бу видеони томоша қилаётган бўлсангиз, бу фақат бир нарсани англатади – кеча охир замон бўлмаган".

Олимлар бугунги кунда оммабоп бўлган глобал ҳалокатлар сценарийларини шубҳа остига қўймоқдалар. Уларнинг сўзларига кўра, Ер сайёраси на бошқа коинот жисми билан тўқнашади, на "сайёралар паради” ва на қуёшдаги портлашлар натижасида ҳалокатга юз тутади. 

Умуман олганда эса, майяга ишонадиганларнинг дастлабки маълумотларига кўра, охир замон 2003 йили бўлиши керак эди. Бироқ бу юз бермаганидан кейин ушбу қайғули воқеани 2012 йилнинг 21 декабрига кўчиришди. Мазкур сана ҳиндуларнинг қадимги тақвимида энг охирги кун бўлгани учун айнан уни танлашган.
Яндекс.Метрика