NASA Плутонда сайёра ландшафтига хос бўлмаган кенгликни аниқлади

Американинг New Horizons станцияси Қуёш тизимидаги энг сўнгги сайёра- Плутон юзасини суратга олди. Суратларни ўрганган олимлар, сайёрада ўзига хос айрича кенгликни аниқлашган, деб хабар қилмоқда NASA агентлиги.

Ушбу ҳудуд, митти сайёра ва Қуёш тизими учун ноёб ландшафтга эга. Минтақага норасман "Венера ерлиги" деб ном берилди. 

Аниқлик киритилишича, Венера ерлиги кўпбурчакли блоклар шаклидаги текисликлардан иборат бўлиб, улар бир-биридан эни 3-4 километрни ташкил этувчи қоратусдаги каналлар билан ажраб туради. 

Бундан ташқари, диаметри 25 км. лар келадиган кратерлар ҳам кўзга ташланади. Бу ялангликнинг анча муддат аввал пайдо бўлганини билдиради. 

NASA суратларида метан музликларига бой ҳудудларни ҳам кўриш мумкин. Улар бинафшарангда қайд этилган. Қаттиқ кўринишдаги метан Плутон табиий шароитлари сублимациясига таъсирчан ҳисобланади.

 


Комментарии (0) | Добавить: 21.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]