У нас есть только
оригинальные песни

Наврўз байрамининг расмий тантанаси 22 март куни бўлиб ўтади

calendar 21.03.2012
2249


Тошкентда Наврўз айёмига бағишланган халқ сайли 23 март куни ўтказилади, ундан бир кун олдин эса, Алишер Навоий майдонида анъанавий "янги кун” нишонланади, унда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов иштирок этади.


Наврўз арафасида Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари ва майдонлари байрамона безатилган бўлиб, лола, мойчечак, елпиғич, елканлар шаклидаги янги конструкциялар ўрнатилган.

Халқ сайли кунида пойтахтдаги истироҳат боғларида 20 дан зиёд аттракцион ишлайди.
 

Миллий боғдаги асосий театрлаштирилган саҳна намойишларидан ташқари, пойтахтнинг марказий кўчалари ва майдонларида халқ сайли билан бирга кечадиган байрам дастурлари бўлиб ўтади. Улар Амир Темур хиёбонида, Сайилгоҳ кўчасида, Навоий номидаги Давлат академик Катта театри ёнидаги майдонларда, Авиасозлар саройида, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Бобур, Мирзо Улуғбек, "Боғишамол”, "Янги Сергели” истироҳат боғларида, "Ёшлик” талабалар шаҳарчасида ўтказилади.

Аҳоли байрамона ҳордиқ чиқарадиган барча жойларда савдо ярмаркалари, сумалак, палов каби баҳорий таомлар билан умумий овқатланиш нуқталари ташкил этилади. Профессионал артистлар ва гуруҳлар, қизиқчи-масхарабозлар, дорбозлар, полвонлар куршаи ўз дастурларини намойиш этади.


Бу йилнинг асосий мавзуси бўлган "Мустаҳкам оила йили”ни ҳисобга олган ҳолда, Наврўз кунларида кам таъминланган ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Совғалар солинган байрам дастурхонлари, артистларнинг чиқишлари Меҳрибонлик, "Мурувват” уйлари ва махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари учун ҳам ташкил этилади, дея хабар беради "Правда Востока” нашри. Ҳомийлар ушбу муассасаларга телевизорлар, музлатгичлар, видеомагнитофонлар, гиламлар, компьютерлар совға қилади. Шунингдек, "Ниҳол” мукофотининг лауреатларидан иборат артистлар гуруҳи пойтахтдаги мурувват уйларига бориб махсус дастурни намойиш этишади.
Яндекс.Метрика