У нас есть только
оригинальные песни

Назарбоев қайноналар борасида ҳазиллашди ва дунёдаги энг кучли валюта нималигини айтди

calendar 17.03.2016
2274

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Павлодарда ўтган меҳнат жамоалари Республика форумида дунёдаги энг кучли валюта ва инсон бахти ҳақидаги фикрлари билан бўлишди. Назарбоев ёшларни касб танлашда ўз истакларига қулоқ солишга чақирди, деб хабар бермоқда pavlodarnews.kz.

“Ўзинг истамаган иш билан шуғулланиш малол келади. Шунинг учун мен ёшларимизга улар бутун ҳаётлари давомида шуғулланадиган касб танлашсин, деб истак билдираман. Қандай касб танлашлари аҳамиятсиз. Агар инсон бирор касбнинг устаси бўлса, олий маълумотсиз ҳам яхши яшаса бўлади. Мисол учун бугунги кунда яхши ошпазни топиш қийин, бу касб эгаларига яхши маош тўланади. Бир латифа эсимга тушиб кетди: инсон ишидан уйига шошилиш учун яхши оила ва ишга мамнуният билан бориши учун яхши қайнонага эга бўлиши керак. Қиссадан ҳисса шуки, инсон катта завқ билан ҳам ишлаши, ҳам дам олиши керак”, деб айтди Қозоғистон президенти.

Нурсултон Назарбоев форум иштирокчиларига бахт ҳақидаги масал айтиб берди.

“Бахтли бўлиш инсоннинг ўз қўлида. Шундай масал бор. Тангри одамни лойдан яратганини ҳаммамиз биламиз. Тангри одамни ясагач, унда бир парча лой қолган. Тангри инсондан “Сенга яна нима ясаб берай?” деб сўрабди. Инсон “менга бахт ясаб бер”, дебди. Шунда Тангри лой парчасини олиб, инсон кафтига қўйибди. Бундан маъно шуки, инсон ўз бахтини ўзи қуриши керак, инсон ўз келажагини ўз қўли билан яратади. Бахт – бу барча нарсани совғага эмас, балки ўз меҳнатинг эвазига олганингдир ва буни ёдда сақлаш керак”, деб таъкидлаб ўтди Назарбоев.

“Мен аниқ биламанки, бутун ҳаёт инсон меҳнатига асосланган ва фақатгина бу меҳнат эвазига олға интилади. Дунёдага энг кучли валюта – бу инсон меҳнатидир ва буни ёддан чиқармаслик лозим”, деб қўшимча қилди Назарбоев.

Яндекс.Метрика