У нас есть только
оригинальные песни

Назарбоев Ислом Каримовни хотирлаш учун Самарқандга келди

calendar 12.09.2016
1736

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 12 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ишчи ташрифни амалга оширди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг расмий сайти хабар берган.

Бу ташриф доирасида у Самарқандда бўлиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирган.

"Ташриф доирасида Ислом Каримовнинг қабрига гул қўйиш ва унинг оиласи билан учрашиш режалаштирилган", дейилган хабарда.

Шунингдек, Қозоғистон президенти Ўзбекистон республикаси президенти лавозимини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади.

Яндекс.Метрика