У нас есть только
оригинальные песни

Нега дастурчилар Telegram’ни биринчи ўринга қўйишади?

calendar 03.05.2018
1199

Сизга маълумки, яқинда Россияда Telegram мессенжери блоклаб қўйилди. Бу эса россиялик фойдаланувчилар учун ҳақиқий кўнгилсизлик бўлди, десак адашмаймиз. Фақат фарқи шуки, кимдир ўзига қулай бўлган оддий стикерли мессенжердан маҳрум бўлган бўлса, бошқаси ўхшаши йўқ, ўзи учун ўта муҳим бўлган бизнес-инструментидан ажралди.

Иккинчи ҳолатда, фожеа миқёси дастлабки кўринишидан анчайин жиддийроқдир. GoodWAN лойиҳаси раҳбари Филипп Медведев Telegram’нинг беқиёс вазифалари ҳақида гапирар экан, уни бошқа мессенжерлар билан алмаштириб бўлмаслиги сабабларини ҳам атрофлича баён қилди.

Бугунги кунда Telegram имкониятлари айрим бошқа мессенжерларнинг имкониятларидан жиддий устунликка эга. Бундан ташқари, у компаниянинг реклама ва PR мақсадлари учун энг қулай, хавфсиз ва самаралидир, унда ҳали унчалик машҳур бўлмаган жуда кўп опциялар мавжуд. Дастурчилар ва АТ мутахассислари ушбу опциялардан фаол фойдаланмоқдалар.

Бу ерда гап қурилмалар ва хизматларни ўзаро интеграциялаш соҳасидаги ечимлар ҳақида бормоқда. Бу, биринчи навбатда, ботлардан фойдаланиш ва уларни очиқ API’да қўллаш имкониятларидир. Telegram ботлари аниқ бир фойдаланувчи ва гуруҳли чатлари билан ўзаро биргаликда ҳаракатланадиган, хабарларни қабул қиладиган ва жўната олувчи дастурий йўллар билан бошқариладиган аккаунтларни ўзида ифода этади. Улар барча буйруқни бериш мумкин бўлган очиқ API ёрдамида бошқарилади.

Шу билан бирга, мазкур ботларнинг функциялари кўп – улар янгиликларни бериб бориш каби энг оддий ҳаракатлардан тортиб, мураккаб таҳлилий механизмларгача бажара олиши мумкин. Ботнинг асосий вазифаларидан бири, бу – фойдаланувчи буйруқ киритгандан кейин автоматик равишда, яъни шу заҳотиёқ жавоб беришидир. Telegram’да интерфейс орқали ишлашда, дастур ҳақиқий бўлиб ўтаётган суҳбат чоғидаги фойдаланувчининг аниқ ҳаракатларини акс эттиради, шу боис ҳам бу ботдан фойдаланишни анчайин осонлаштиради.

Бундай дастурлар бир турдаги ишларни жуда тез бажаради ва ходимларнинг ишини енгиллаштириб, маблағни ҳам тежайди. Энг муҳими – улардан тўлақонли бизнес-инструмент сифатида фойдаланиш мумкин. Масалан, GoodWAN компанияси Telegram-ботларни ўзининг IoT-тизимида фаол қўллайди.

Хусусан, ботлар маълумотларни интерактив узатиш тугмачасидан келиб тушадиган ахборотларни қайта ишлаш учун фойдаланилди. Бундай тугмачалар ва Telegram-ботлар ёрдамида, масалан, маълум бир ходим билан боғланиш, буюртмаларни расмийлаштириш, хабарни таянч хизматларга жўнатиш ва шунга ўхшаш бошқа ҳаракатларни жуда оддий ва тез бажариш мумкин. Дарвоқе, бунинг учун компаниялар ўзларининг ботларини яратиши шарт эмас, чунки бунинг учун бозорда тайёр ечимлар мавжуд.

Афсуски, бугунги кунда мавжуд бўлган бошқа бирорта ҳам мессенжер бундай имкониятларга эга эмас. Айрим функциялар Skype ва Facebook Messenger’да бор, лекин уларда чекловлар ҳаддан ташқари кўп. Facebook орқали суҳбатлашиш учун камида ўзининг аккаунти керак бўлади, унчалик осон бўлмаган ижтимоий тармоққа қўшилиш ва рўйхатдан ўтиш жараёни кўплаб фойдаланувчиларни чўчитади.

Устига устак, ҳозирда Россияда Facebook’нинг аҳволи Telegram’га қараганда у қадар ишончли эмас, чунки ҳалигача шахсий маълумотларни Россия Федерацияси ҳудудига жойлаштириш бўйича келишувга эришилмаган. Skype эса, ўзининг мобиль ва стационар қурилмаларидаги иловалари қўполлиги боис аудиториясини йўқотишда давом этмоқда.

Telegram’да аккаунтни рўйхатдан ўтказиш учун эса, фақат мобиль телефон рақами ва атиги бир дақиқа вақт керак бўлади. Бундан ташқари, иловалари бошқа шунга ўхшаш иловаларга қараганда анча кўп функцияга эга, лекин шунга қарамай, юзерлар қурилманинг ресурсларидан у қадар кўп фойдаланмайди.

Агар Telegram’нинг аҳамияти оддий мессенжерлар даражасида кўриб чиқиладиган бўлса, ҳали муҳокама қилиниши лозим бўлган томонлари бордир, лекин кўп вазифани бажарувчи платформалар сифатида фойдаланувчи билан ўзаро бирга ҳаракат қилиши эса, бу шак-шубҳасиз, ҳали муносиб муқобилига эга бўлмаган, ўта ноёб ечимдир. Хулоса шуки, Telegram’ни блоклаш натижасида қатор илғор, янги АТ-ечимлар йўққа чиқарилади. Хўш, айтинг-чи, у шунга муносибми?

Яндекс.Метрика