loading...

 

Nestlé компанияси Family сув ишлаб чиқарувчисига қарши суд ишида ютиб чиқди

Тошкент хўжалик суди Ўзбекистонда «Nestle Ўзбекистон» қўшма корхонасини ташкил этган Société des Produits Nestlé S.A. (Швейцария) компаниясининг Family Group компанияси томонидан савдо белгисига бўлган ҳуқуқларининг бузилиши тўғрисидаги даъвосини ижобий қондирди. Бу ҳақда Газета.uz нашрига «Nestle Ўзбекистон» томонидан хабар қилинган.

Family Group қўшма корхонасига қарши реклама фаолияти, Family water сувларини ишлаб чиқариш ва сотишда Nestlé савдо белгиси график элементларидан фойдалангани тўғрисидаги даъво шу йилнинг апрель ойида тақдим этилганди. Nestlé Pure Life минерал сувларига тааллуқли бўлган қўлларини юқорига кўтарган одамларнинг услублаштирилган силуэти (бир рангда ишланган контур сурат), шунингдек, марказдан таралувчи кўк-мовий нурлар манзарасидаги айлана ана шундай қисмлардан саналади.

«Биз учун Family сувлари Ўзбекистон истеъмолчиларида катта эҳтимол билан Family Nestlé томонидан параллел равишда […] Nestle Pure Life билан ёки ҳаттоки унинг ўрнига ишлаб чиқарилмоқда, деган тасаввурни уйғотиши очиқ-ойдин далил ҳисобланади», — дейилади компаниянинг даъво аризасида.

Мазкур даъво «Ижтимоий фикр» маркази томонидан Тошкент, Самарқанд ва Андижонда ўтказилган сўровномаларда ҳам ўз тасдиғини топди. Сўровномаларда 18 дан 45 ёшгача бўлган 300 кишининг фикри ўрганилиб, уларга бренд номлари бекитилган Family ва Nestlé Pure Life сувлари идишлари кўрсатилди.

58,5 фоиз респондент савдо маркалари битта компанияга тегишли, дея маълум қилган бўлса, уларнинг 94 фоизи бунда Nestlé брендини эсга олган. Сўровномада қатнашган 53,2 фоиз киши Family Nestlé компанияси томонидан ишлаб чиқарилади, деган фикрни билдирган. Респондентларнинг бундай хулосага келишига ўхшаш ёрлиқларда оила ва инсонлар шаклларининг тасвирлангани сабаб бўлган, деган хулосани чиқаради.

Суд Nestlé даъвосини қондириш, Family Group`га реклама фаолияти, Family water сувларини ишлаб чиқариш ва сотишда қўлларини юқорига кўтарган одамларнинг услублаштирилган силуэти ҳамда марказдан таралувчи кўк-мовий нурлар манзарасидаги айланадан фойдаланишни тўхтатиш мажбуриятини қўйди.

«Nestle Ўзбекистон» 2002 йилдан буён Nestlé Pure Life қадоқланган сувларини ишлаб чиқаради.

Family water эса ўтган йилдан буён Ўзбекистон бозорида пайдо бўлганди.


Комментарии (0) | Добавить: 17.07.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Afsonaning qaytishi - Nokia 3310
Kompyuter yoqilayotganidagi 0xc000000f xatolikni tuzatamiz
Shakardan voz kechish organizmga qanday ta’sir qiladi?
Xiaomi selfisevarlar uchun yangi uskunasini taqdim etdi
Barcha davrlarning 8 ta eng ommabop mobil telefonlari
Gollivud yulduzlari “Oskar” mukofotini topshirish marosimini repetitsiya qildi
O'zbekiston va Xitoy o'rtasida temir yo'l orqali yuk tashish yo'lga qo'yildi
"EZOZ" guruhidan yangi tarona "Yomg'ir yog'ar"
Erta turish uchun 10 sabab va buni amalga oshirishning yo'llari
Dubayda dunyodagi birinchi aylanuvchi osmono‘par bino quriladi
Olimlar to'yib uxlamaslik semirishga olib kelishini aniqlashdi
Barak Obama Fransiya prezidentligiga nomzod qilib ko`rsatilmoqda
Shavkat Mirziyoyev Qarshida militsionerning xonadonida mehmon bo‘ldi
Microsoft asoschisi Bill Geytsning biz bilmagan qirralari
Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi