НИЛУФАР УСМОНОВА ҲАҚИДА 20 ТА ФАКТ

 

НИЛУФАР УСМОНОВА ҲАҚИДА 20 ТА ФАКТ

Бир пайтлар машҳур санъаткорлар билан мухлислар фақат концерт ёки тўй базмларида, махсус тадбирлардагина кўришиш, улар билан суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлар эди. Бугун эса қайсидир санъаткор билан кўришиш учун кутиш шарт эмас, мобил телефонингиздан интернет тармоғига улансангиз кифоя, кўпчилик санъат олами вакиллари билан бемалол онлайн мулоқот қилишингиз мумкин. Интернет оламини кузатар эканмиз, биргина инстаграм ижтимоий тармоғи орқали бугун мухлислар санъаткорлар билан ёнма-ён эканига гувоҳ бўлдик.  Айниқса, санъаткорлар орасида мухлислар билан мулоқотда фаоллиги ва тезкорлиги бўйича Нилуфар Усмонова пешқадамлик қилмоқда.  Санъаткорлар ўртасида ушбу тармоқда қатор эстафеталар ҳам ўтказилмоқда. Яқиндагина бошланган «Ўзим ҳақимда 20 та факт» эстафетасида Нилуфар Усмонова томонидан берилган жавоблар кўпчилик мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлди. Ўқиб кўринг, бу сизни ҳам қизиқтиради. .

1-факт: ҲАҚИҚИЙ ИСМ-ФАМИЛИЯМ НИЛУФАР ҲАКИМОВА, УСМОНОВА ЭСА ТАХАЛЛУСИМ.

Изоҳ: Кўпчилик хонандани онасининг фамилиясида деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас.

2-факт: УКАЛАРИМ ВА СИНГЛИМ БОР, УЛАР ДАДАМНИНГ БОШҚА ОИЛАСИДАН.

Изоҳ: Нилуфар Усмонованинг укаси ёки синглиси ҳақида эшитганмисиз? У бу ҳақида ҳеч қаерда сўз очмаган. Отасининг иккинчи оиласидан укалари ва сингиллари бор. Шундай бўлса-да, у дадасининг эркатой қизи ва уни жуда яхши кўради. Хонанданинг айтишича, у дадасини ёш болалардек қизғанади.

3-факт: УЧТА ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРИМ БОР.

Изоҳ: Уч ўғилнинг онаси эканлигига кўпчилик шубҳаланади. Негаки, хонанданинг ташқи қиёаси ҳали ҳам 18 ёшли қизлардек кўрингани бунга сабаб бўлса керак.

4-факт: 20 ЁШИМДА ОНАМДАН КАЛТАК ЕГАНМАН.

Изоҳ: айнан шу ёшида қиз боланинг онасидан калтак ейиши бироз ғалати туюлиши мумкин. Ўша пайтда хонанда аллақачон ўзи ҳам она бўлиб улгурган эди.

5-ФАКТ: ЮЗИМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ОПЕРАЦИЯ ҚИЛДИРМАГАНМАН.

Изоҳ: Кўпчилик мухлислар унинг гўзаллиги борасида қизиқишади. Ҳаттоки, «Гўзал бўлиш учун юзингизни операция қилдирганмисиз деб ҳам сўраганлар талайгина. Аммо хонанда айтганидек, у ҳеч қандай жарроҳлик операцияга мурожаат қилмаган. Айтишадику, инсоннинг қалби гўзал бўлса, у юзида акс этади деб. балки унинг гўзаллигининг асосий сири ҳам самимийлик ва оддийлигидадир.

6-ФАКТ: РОМАНТИКАГА БЕРИЛИБ, ҲИС-ТУЙҒУЛАР ИЧРА ЯШАЙМАН. СЕВГИГА ИШОНАМАН, СЕВГИ ТЕЛБАСИМАН.

Изоҳ: Ҳеч қандай изоҳга ҳожат йўқ.

7-факт: 2010 йилда «Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» ғолиби бўлганман.

Изоҳ: Хонанданинг бу мукофоти шу кунгача бўлган ижодий фаолиятида ягона саналади. Бундан ташқари хонанда «Халқнинг меҳри ва ишончидан бошқа мукофотим йўқ» деб таъкидлайди.

8-ФАКТ «БЎЛИБАМ» ГУРУҲИ ОИЛАСИНИНГ АЪЗОСИМАН

Изоҳ: Инстаграм ижтимоий тармоғида унинг яқин дўстлари билан бирга ўз жамоаларига «Бўлибам» номини қўйишган. Ушбу ном қандай маънони англатиши фақат шу гуруҳ аъзоларигагина маълум холос. Бизнинг аниқлашимизча, бу аъло кайфият, қувноқлик улашувчи маъноларини билдирувчи сўзларнинг бош ҳарфларидан тузилган қисқартма сўз экан. Энг асосийси, гуруҳ таркибига Нилуфар Усмонованинг энг яқин дўстлари киритилган.

9-факт: ИЖОДНИ БОШЛАГАН ПАЙТЛАРИМДА ТЎЙГА ТЕКИНГА БОРГАНМАН. «ҚИСТИР ҚИСТИРГА»! КУНИГА 30-50 МИНГ СЎМ ТОПАР ЭДИМ.

Изоҳ: Хонанда пули қолмаган пайтларда кичик ресторанларга кириб, қўшиқ куйлаб, уч-тўрт сўм пул ишлаб юрган. Айнан мана шу ҳолат онасининг норозилиги ва калтакларига сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.

10-факт: 15 ЁШИМДА ОТ СПОРТИГА ҚАТНАШИБ, КАНКОР САКРАГАНМАН. 1, 30 МЕТР МАСОФАГА...

Изоҳ: Ишониш қийин. Лекин бу воқеа унинг ҳаётида рўй бергани аниқ факт!

11-факт: КЕЧАСИ УХЛОЛМАЙМАН, БУ ҲОЛАТГА 10 ЙИЛ БЎЛДИ.

Изоҳ: Ҳа, ижодкорлар, асосан, кечаси ишлаб, кундуз куни ухлашади. Лекин Нилуфар Усмоновада бу одат йўқ. Кечаси билан ишласа ҳам эрталабдан инстаграмда фаол. Бу эса унинг янги куни бошланганидан дарак беради. Ҳар куни эрталаб болаларини боғчага, мактабга кузатиш жараёнларини бевосита инстаграм тармоғига жойлаб боради.

12-факт: КЎП ҚЎПОЛ ГАПИРАМАН.

Изоҳ: ўзи ҳақидаги бундай ҳақиқатни тан олиб айтадиган хонандалар бошқа топилмаса керак.

13-факт: ЖОЙИ КЕЛГАНДА «ҒИЙБАТ»НИ АЯМАЙМАН, СУҲБАТЛАШАВЕРАМАН, СУҲБАТЛАШАВЕРАМАН.

Изоҳ: шу фактга аниқлик киритиш ва «Ғийбатнинг ҳар қандай шакли улкан гуноҳ. Наҳотки, Нилуфар Усмонова кимнидир ғийбат қилса?» дея хонанга мурожаат қилганимизда, «ғийбат- деганда кимнидир, ёмонлаш, ёки ишини муҳокама қилиш, кимгадир тош этиш деган маънода эмас, менга қизиқ бўлган мавзуларда эринмасдан суҳбат қилишни назарда тутганман» дея жавоб берди.

14-факт: ДАНГАСАМАН

Изоҳ: Бу дард ҳеч кимни четлаб ўтмас экан-да!

15-факт: ДАНГАСА БЎЛИШИМГА ҚАРАМАЙ, ИТДЕК ИШЛАЙМАН. ЧУНКИ КАСБИМ ҲАМ, ҲУНАРИМ ҲАМ ШУ. ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИМДАН БАҲРА ОЛАМАН. ЗАВҚЛАНАМАН ВА КУЧ ТОПАМАН.

Изоҳ: Севимли иши, ширин фарзандлари ва меҳрибон турмуш ўртоғи бор аёл бахтдан нолимаса ҳам бўлади!

16-факт:  ЭРИМНИ СЕВАМАН!

Изоҳ: Нилуфар Усмонованинг турмуш ўртоғи кимлигига қизиқмаган инсон бўлмаса керак. Лекин омадли инсон экан! Қойил, шундай хонандани севдириб тўйдирибди-я!

17-факт «ҲАА, ҲИИ»НИ ЯХШИ КЎРАМАН.

Изоҳ: Буни унинг самимийлиги, қувноқлиги ва шаддодлигидан билиш қийин эмас.

18-факт: КЎП ЙИҒЛАЙМАН. БИТТА ГАП КЎП, ЯРИМТАСИ КАМЛИК ҚИЛАДИ ГОҲИДА.

Изоҳ: Шуниям каромати бордир!

19-факт: ИНСТИТУТНИ 8 ЙИЛ ДЕГАНДА БИТИРГАНМАН.

Изоҳ: Нилуфар Усмонова нафақат истеъдодли хонанда, балки яхшигина юрист ҳамдир. У бу соҳа эгаси бўлиш учун саккиз йил институтда тер тўкди. Ва ниҳоят ниятига эришди.

20-факт: ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРГУНИМГА ҚАДАР ТУҒАВЕРАМАН!

Мана бу ҳақиқий онанинг гапи. Ниятингизга етинг, Нилуфар Усмонова.

Мана сизга хонанда ҳақида нақд йигирмата факт. Баландпарвоз гаплардан ҳоли, самимий. Саҳифамизни кузатиб боринг. Келгуси сонимизда яна бир машҳур санъаткорнинг сиз билмаган ҳақиқатлари ҳақида сўз юритамиз. 

RUXSHONA

HORDIQ GAZETASIDA CHOP ETILGAN


Комментарии (1) | Добавить: 17.10.2014
1. xirurg (02.11.2014 00:48)
Qoyil malades Nilufar
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi
Xorazmda “Paynet” shoxobchasini “tozalab” ketgan yigitlar ushlandi
Chilonzorda Magnit supermarketi ochildi
So'ngi qo'ng'iroq! Salom yangi hayot! Bitiruvchi-2017
«Axborot», «Davr» va «Poytaxt» informatsion dasturlari yopiladi
Toshkent moliya institutiga yangi rektor tayinlandi
Yakka tadbirkorlar plastik kartalardan Click tizimi orqali to'lovlarni amalga oshirishi mumkin
Qog'oz shaklidagi mehnat daftarchalari berilishi to'xtatiladi
Messi ortidan Ronalduga ham qamoq jazosi tahdid solmoqda