Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!


Қувноқлик ва самимиятда тенги йўқ мафтункор хонанда Нилуфар Усмонова мухлислари учун янгиликлар кетма – кетлигини тайёрлаб қўйган. Яқиндагина "Мактаб” видеоклипини тақдим этганига қарамай, навбатдаги тарона устида ишлаб, ва унга видеоклип ҳам суратга олдиришга улгурди. Тарона "Дона-дона” деб номланган бўлиб, Сўзи ва мусиқаси шоира, хонанда ва бастакор Шахнозга тегишли. Аранжировкаси устида Жасур Бадалбоев ишлаган. Қўшиққа ёш бўлишига қарамай, ўзининг такрорланмас образлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой егаллашга улгурган актёр Йигитали Мамажонов режиссёрлик қилган. Бу клипда Йигитали Мамажонов илк режиссёрлик ишини амалга оширди. Унда Жаҳонгир Ибрагимов операторлик вазифасини ўз зиммасига олди. Тоғ ён-бағриларида суратга олинган ушбу видеоклип ҳаётий воқеаларга асосланган сюжет ва трекдан иборат. "Ижодни ерта кечи бўлмаганидек, ижодкорнинг ҳам катта кичиги бўлмайди. Навбатдаги клипимдаги ижодий жамоам ҳақида гапирар эканман, улар ким учундир таниш кимгадир нотаниш бўлиши мумкин. Қўлидаги камераси танасининг бир аъзосидек бўлиб кетган ўз ишининг устаси, маҳоратли оператор ва клипмейкер Жаҳонгир Ибрагимов ва севимли актёр ва дўстимиз Йигитали Мамажонов ўзининг илк режиссёорлик ишини мен билан ҳамкорликда бошлашни лозим топди. Ўйлайманки бунинг уддасидан чиқди. Охирги ижодларимда менга икки қанот бўлиб, парвоз қилаётган арт директорим Шохрух Яссавий. Бу ижод маҳсулимизни сизларга тайёрлаб ҳадя этиш арафасидамиз. Ушбу видеоклип жараёнида 30дан ортиқ инсон жазирама ёзнинг кунида жон бериб меҳнат қилди. Барча ижодкорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бахтимга бор бўлинглар менинг ижодга ташна маҳоратли аскарларим. Барча ҳаракат ва меҳнат енг аввало сиз азиз ва садоқатли мухлисларим учун” - деди хонанда Нилуфар Усмонова. 
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Нилуфар Усмонова янги альбом устида ҳам тайёргарлик ишларини бошлаб юборган.









Комментарии (1) | Добавить: 23.07.2015
1. 937911996 (25.07.2015 02:01)
Анча ариклаб колибдику Нилу
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

«O'zbekgidroenergo»ga rahbar tayinlandi
Umra ziyoratchilari uchun yangi reyslar e'lon qilindi
“O'zbektelefilm” boshqa binoga ko'chib o'tdi
Qodirov Checheniston maktablarida bitiruv kechalarini o‘tkazishni taqiqlashni yoqlab chiqdi
«O'zbeknavo» o'rnida tashkil etilgan davlat muassasasiga rahbar tayinlandi
Keyingi bekat - ayriliq!
Ter hididan halos bo'lishning 5 chorasi
Barmoqlar orqali kayfiyat va organizmni boshqarish usullari
Markaziy bank raisi Fayzulla Mullajonov vafot etdi
Baland poshnada to‘g‘ri yurish qoidalari: 7 maslahat
Samsung o'ta noyob displeyni namoyish etdi
Otabek Mirzayevdan dan Premyera
Ummon guruhi sudga berilmoqda. Sabab?
O‘zbekiston va AQSh prezidentlarining barcha uchrashuvlari
Yuz terisini tozalashning 6 usuli
Homilador ayollar uchun eng zararli oziq-ovqatlar
Oyoqdagi quruq qadoqlar qanday paydo bo‘ladi va ularni qanday yo‘qotish mumkin?
Messi «Real» haqli chempion bo'lganini tan olgan
Rossiyada migrantlar uchun jarimalar oshirilishi mumkin
AQSh Ukrainaga bepul harbiy yordamni bekor qilishi tasdiqlandi
O'zbekistonda Uzcard raqobatchisi paydo bo'ladi
Fast-fuddan voz kechish qoidalari
Uyqu to‘g‘risidagi eng qiziqarli haqiqatlar
Azamat Ahrorovning 200 mingdan ziyod obunachisi bo‘lgan Instagram-akkaunti “o‘g‘irlandi”. “Qaroqchilar” aktyordan 350 dollar talab qilmoqda
Shavkat Mirziyoyev Ar-Riyodda Donald Tramp bilan uchrashdi
Rossiya ichki ishlar vaziri Vladimir Kolokoltsev O'zbekistonga keldi
Go'sht nega qimmatlashdi?
O'qituvchi bir kunda 6 soatdan ziyod ishlashi mumkin emas
Sergeli avtomobil bozoridagi narxlar e`lon qilindi (21.05.2017)
Nima uchun yaxshi uyqu erkaklar salomatligi asosi hisoblanadi?