У нас есть только
оригинальные песни

Нилуфар Усмонованинг собиқ турмуш ўртоғи вафот этди

calendar 21.02.2016
3714

Хонанда Нилуфар Усмонованинг собиқ турмуш ўртоғи Навзодхон шу йилнинг 19 февраль санасида вафот этди. Бу ҳақида хонандининг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилган.

“19 февраль 2016 йил мен учун азиз бўлган фарзандим Саидаъзамхоннинг отаси, собиқ турмуш ўртоғим Навзодхон омонатини топширди. Аллоҳ жойларини жаннат қилсин, охиратларини обод қилсин. Мен сендан менга қачонлардир орзу бўлган биринчи фарзандимни совға қилганинг учун, ўз вақтида меҳр бериб ҳаётимдаги энг яқин инсоним бўлганинг учун бир умр миннатдорман, ҳаққинга доим дуо қиламан. Азиз инсонлар, бу дунёда ҳамма ҳам хато қилади, лекин Аллоҳ севган бандаларини мана шу ҳаётда тириклигидаёқ синов бериб, қай йўл билан бўлса-да гуноҳларидан тозалаб, ўзига оларкан. Ёш эди ҳали жон топширишга... Лекин Аллоҳга шак келтириб бўлармиди... Сендан ўғлинг менга мерос қолди, мен сендан розиман ва бир умр миннатдорман. Ҳар биримизнинг борар жойимиз мана шу қаро тупроқ экан. Саидаъзамхон, болам ҳали ёшсан, тушунмассан, лекин ҳамдардлигимни қабул қил. Аллоҳ сенга сабр берсин, бахтимга умринг узоқ бўлсин. Бахтинга биз доим бор бўлайлик”, - дея ёзади хонанда.

Маълумот учун, хонанданинг кейинги турмушидан Иброҳим ва Сулаймон исмли яна 2 ўғли бор.

Яндекс.Метрика