У нас есть только
оригинальные песни

Нима учун, қанча солиқ тўлаётганингиздан хабардормисиз?

calendar 05.01.2016
1846

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги  ПҚ-2455 сонли қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорга асосан Давлат солиқ қўмитаси 2016 йил солиқ ставкаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди. Жумладан:

2016 йилдан бошлаб мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун фойда солиғини рентабеллик даражасидан келиб чиқиб тўлаш тартиби белгиланди.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга туширилди.  

Фаолият юритиш жойидан қатъи назар алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, бензин, дизел ва суюлтирилган газни сотувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси эса 4 фоиз миқдорида белгиланди.

Қолаверса, фуқароларнинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси суғурта бадаллари ставкаси 7,0 фоиз ўрнига 7,5 фоиз миқдорида белгиланди.

Уяли алоқа компаниялари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов 1500 сўмдан  (2015 йилдан 750 сўм) миқдорида белгиланди.

Солиқ ставкаларига киритилган ўзгаритиришлар ҳақидаги тўлиқ маълумотни ушбуманзилдан олишингиз мумкин. 

Яндекс.Метрика