Nima uchun omadli insonlar har kuni bir xil kiyinishadi?

Мода саноатининг доимий ривожланиб боришига қарамай, капсулали гардероб деб аталувчи атиги 10-15та асосий кийимдан иборат гардероб кенг оммалашиб бормоқда. Ва бундан кўпроқ энг бой ва таниқли инсонлар фойдаланишади.

Сайтимиз уларнинг нега кийимлари сонини кўпайтирмасликларининг сабабларини аниқлади.

1. Камроқ қарор қабул қилинади. Қабул қиладиган қарорларингиз қанчалик кўп бўлса, уларнинг сифати шунчалик ёмонлашади. Масалан, “Фейсбук” асосчиси Марк Цукерберг мана шундай фикрда. Ҳар куни иш жараёнида муҳим қарорлар қабул қиладиган кишилар ҳар куни эрталаб қандай кийим кийиш ҳақида бош қотиришдан қутулишса, мияларида бошқа фикрлар учун кўпроқ жой ва вақт қолади.

2. Вақтнинг беҳуда сарфланиши камаяди. Биз ҳар куни қандай кийим кийиш ҳақида бош қотиришдан воз кечмагунимизча қанча вақтимиз кийим танлашга кетишини тасаввур ҳам қилолмаймиз. Беш йил илгари Москвада “333” деб номланган тажриба ўтказилган: уч ой давомида тажрибада қатнашаётганлар фақат 33та кийимни кийишлари мумкин эди. Иштирокчилар вақтлари тежала бошлаганини, эрталаб ишга тезроқ йўл олишаётганини таъкидлашган.

3. Камроқ зўриқиш. Нью-йорклик арт-директор Матильда Калнинг таъкидлашича, у капсулали гардеробдан фойдалана бошлаганидан буён кун давомида кийими ҳақида камроқ ўйлайдиган бўлган. Эндиликда у ўзига ўзи “бу кийимим ўта расмий эмасмикин? Жуда очиқ кийинмадимми?” каби саволларни беришдан қутулган. 

4. Қувват камроқ сарфланади. Таниқли режиссёр Кристофер Нолан мана шундай фикрда. У катта гардеробда кийим танлаш, уларни асраб-авайлаш, ювиб-тозалаш қувват талаб қилади дейди. Бундай инсонлар ўз вақт ва қувватларини ижодга сарфлашни маъқул кўришади.

5. Оз, лекин сифатли. “Илгари кийим жавоним ранг-баранг қандлар чиқадиган қандолат фабрикасига ўхшарди, — дейди ёш оналардан бири. — Эндиликда эса менинг капсулали гардеробим худди қимматбаҳо ресторанга ўхшайди. Менда танлаш имконияти кам, лекин кийимларимнинг ҳар бири менга ёқадиган даражада. Мен бу кийимларда нафақат кўркам кўринаман, балки ўзимни яхши ҳис қиламан”.

6. Олиймақомлик. Америкалик ёзувчи Элис Грегори шундай ёзади: “Ҳар куни бир хил кийимда юриш қойилмақом. Бу ўзингни таниқли деб ҳис қилишнинг энг арзон ва осон йўли. Бир хил кийим сизнинг етуклигингизни, мўътадиллигингизни, қадриятларингизни акс эттиради. Болалар китобларидаги қаҳрамонлар доимо бир хил кийимда бўлишади — улар ўрнак олиш, ўзгармасликнинг намунасидир”.

7. Пул камроқ сарфланади. Тан олайлик: кийим жавонларимизда шунчалик кўп кийим-кечак борки, уларнинг айримларини ҳаттоки киймаганмиз ҳам. Энди эса бу кийимларга қанча пулингизни  сарфлаганингизни ҳисобланг!


Комментарии (2) | Добавить: 13.11.2015
2. FarruxbekStudio (13.11.2015 21:08)
Z6r maslahat
1. Realman01 (13.11.2015 17:20)
Yaxwiyu, shu hozirda sifatli kiyimlani topisham qiyin b6b qoldi!
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli
Jahon chempionati uchrashuvini ilk marta ayol hakam boshqaradi
Neymar eng yaxshi futbolchi sifatida Messini ortda qoldirdi
Telegram’ning rus tilidagi yangi versiyasi ishga tushdi
Sirdaryoda 2 nafar fuqaroning noqonuniy baliq ovlashi salkam 25 mln so‘mga tushdi
Dubay aeroportida yuzni aniqlovchi virtual tunnel-akvarium paydo bo‘ladi
Telefon suvga tushsa nima qilish kerak?
Hindistonda oq yo'lbarschalar park xodimini g'ajib tashladi
O'zbekiston​ 2020 yilgi MDH raisligiga da`vo qilmoqda
Las-vegaslik merganning miyasi o'rganildi
Messi tarixga kirdi
Miyani chiniqtiruvchi 5 ta jismoniy mashq
Bo‘ysunmaydigan sochlarni qanday uddalash mumkin?
Shavkat Mirziyoyev Sochiga jo‘nab ketdi
Turkmanistonda gaz, elektr va suvdan bepul foydalanish bekor qilinadi
FIFA prezidenti Infantino Maradona va Messini taqqoslab ko'rdi
Putin bir-biriga juda o‘xshash bo‘lgan gubernatorlarni tayinlashda davom etmoqda
Milliy xavfsizlik xizmati bir necha yirik valyutafurushlarni qo'lga oldi
Uyi yoki mashinasini dollarda sotganlarga qanday jazo bor?