У нас есть только
оригинальные песни

Нью-Йорк ҳақда 25 та ғаройиб факт

calendar 21.10.2015
2764

Нью-Йорк — ажойиб шаҳар. Бугун биз сизга у билан боғлиқ 25 ғаройб фактларни келтириб ўтамиз. Айни дамда у ерда 8,4 миллион киши яшайди! Аммо ундан ҳам қизиқарлилари бор...

1.​ Нью-Йорк метросида 12 152 хил тирик мавжудот тури учрайди (ҳашорат ва бактериялар шулар жумласидандир).

2.​ Фавқулодда ҳолатлардан ташқари, Нью-Йоркда сигнал чалиш тақиқланади. Аммо барибир шундай қилишади!

3.​ 1789 йилда шаҳар АҚШнинг биринчи пойтахти бўлган. Фақатгина бир йилга.

4.​ 2018 йилда Нью-Йоркда биринчи ер ости хиёбони очилади.

5.​ Шаҳарда деразасиз осмонўпар бино мавжуд.

6.​ Манхэттен маҳаллий аҳоли томонидан 1626 йилда, ҳозирги қиймат билан таққослаганда минг долларга сотиб олинган.

7.​ Нью-йоркликлар бир йилда одамларни акулаларга қараганда кўпроқ тишалашди.

8.​ Шаҳар ҳокимлиги қишда темир йўллар муз билан қопланмаслиги учун уни қиздиришади.

9.​ Нью-Йоркда қотилликларга қараганда, ўз жонига қасд қилиш кўпроқ учрайди.

10.​ Шаҳардаги марказий хиёбон ёнида хот-дог сотадиган жойни ишлатиш йилига тахминан 300 минг долларга тушади.

11.​ "Манхэттен” сўзи ҳиндулар тилида "кўплаб тепаликларга эга орол” саъносини беради. Йиллар ўтиб, шаҳардаги қурилиш ишларини ривожлантириш мақсадида тепликлар текислаб ташланган.

12.​ Нью-Йорк Варшавадан кейин энг кўп поляклар яшайдиган шаҳар ҳисобланади.

13.​ Шаҳарнинг деярли ярим аҳолиси ўз уйида инглизча гапирмайди.

14.​ Нью-Йоркда Walmart дўконлари мавжуд эмас.

15.​ Нью-Йорк хитойликлар энг кўп яшайдиган Осиёга кирмайдиган шаҳарлар қаторида биринчи ўринда туради. У Исроилдан ташқарида энг кўп яҳудийлар яшайдиган шаҳарга ҳам киради.

16.​ Ҳар бир 38-америкалик Нью-Йоркда яшайди.

17.​ Шаҳарда АҚШнинг бошқа ҳудудларига қараганда саккиз марта кўп қаҳва ичишади.

18.​ Жаҳоннинг 25 фоиз олтин ёмбилари шаҳардаги Уолл-стрит ертўласида сақланади.  (Федераль захиралар банки).

19.​ Ҳар бир 21-Нью-йорклик миллионер ҳисобланади.

20.​ Нью-Йорк тоза сув тизимида кўзга ташланмас, зарарсиз, копепод деб номланган қисқичбақа яшайди.

21.​ Шаҳарда жанубий қутбда жойлашган бошқа ҳудудларга қараганда 15 марта кўп қор ёғади. (Ҳатто Антарктикада ҳам бундай эмас. Чунки у чўл бўлиб, булутли ҳаво деярли учрамайди).

22.​ Эйнштейннинг кўзи шаҳарнинг қайсидир бир сейфида сақланади.

23.​ Эмпайр-стейт-билдингнинг ўз почта индекси бор.

24.​ Нью-Йоркда 800 турли тилда гаплашишади ва шаҳар жаҳондаги энг кўп турли тилларда гаплашиладиган жой ҳисобланади.

25.​ Узоқ вақт мобайнида "Катта олма” (Нью-Йоркни шундай деб аташади) атамаси қаердан келиб чиққани номаълум, деб ҳисоблаб келинарди. Аммо Миссури фан ва технология университети тадқиқотчилари бу этимология ҳақда янгилик айтишди. Қадимда шаҳар атрофида жуда кўп миқдорда олма етиштиришган экан. (Отлар учун бўлса керак, чунки отлар олмани яхши кўришади). Бу атамани эса биринчи бўлиб, Жоном Фитц Жеральд The New York Morning Telegraph журналистларига берган интервьюсида қўллаган. Ўшанда у "Катта олма”га кетаётганини маълум қилган.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади Manba:xabardor.uz

Яндекс.Метрика