У нас есть только
оригинальные песни

Nodirbek Niyozovdan tez kunda yangi videoklip

calendar 14.03.2018
948

Истеъдодли ижодкор Нодирбек Ниёзов яқиндагина "Лола" номли қўшиғини тақдим қилган эди. Халқимизга манзур бўлган ушбу мусиқий асар учун видеоклип суратга олинди. Трек ва сюжетдан иборат бўлган клип, пойтахтимизда ва  Тошкент вилоятида тасвирга туширилди. Жуда ҳам таъсирли ғоя асосида яратилаётган клип, томошабинларни асло бефарқ қолдирмаслиги кутилмоқда. Видео асар Шерзод Умаров режиссёрлигида тасвирга туширилган. Ғоя муаллифи хонанданинг ўзи.  Зухрахон Мамадалиева ва Сардорбек Каримов бош ролларни маромига етказиб ижро қилишган. Видеоклип яқин кунларда премьера  қилиниши режалаштирилган.

Яндекс.Метрика