У нас есть только
оригинальные песни

Nokia мижозларни бешинчи авлод мобил алоқа тармоғи билан таништирди

calendar 14.04.2015
4722


Финляндиянинг мижозларни Nokia компанияси муҳандислари 1.25 Гб/с тезликда ахборот узатишга қодир бешинчи авлод мобил алоқа тармоғи лойиҳаси устида ишламоқда.

Бруклинда 5G-технологияларга бағишлаб ўтказилган саммитда компания вакиллари янги лойиҳа тақдимотини ўтказди. Янги тармоқ ахборот узатиш учун 73 ГГц тўлқинлари частотасидан фойдаланади. Шунингдек, лойиҳада 2×2 MIMO конфигурацияси, Null Cyclic Prefix модуляцияси ва 100 микросекундли кадр ўлчови қўлланмоқда. Ахборот қандай масофадан узатилиши ҳақида маълумот берилмаган. Компания вакилларининг таъкидлашича, улар ишлаб чиққан технология тармоқдан бир пайтнинг ўзида фойдаланаётганларнинг сонидан қатъий назар тезликни туширмасликка имкон беради.

"Биз инсоний салоҳиятни ошириш ва бутун дунёни ягона тармоқ ичида бирлаштиришга интилмоқдамиз. 5G мобил тармоқлари алоқа ва ахборот соҳасини ривожлантиришнинг асосий омили бўлиб қолмоқда. Биз ўз ишланмаларимизни кенг жамоатчиликка тақдим эта олганимиздан хурсандмиз. Бу бизнинг компания 5G соҳасида етакчи мавқелардан бирида турганлигини кўрсатади”, – деган Nokia президентининг тадқиқотлар ва технологиялар бўйича ўринбосари Лаури Оксанен.

Маълумот учун, бугунги кунда мавжуд мобил тармоқлар 800 МГц дан 2.6 ГГц гача бўлган диапазонда ишлайди. Nokia эса тармоқлар тезлигини 73 ГГц га қадар кўтарганини маълум қилмоқда. Бу технологияни жорий қилишда туғиладиган асосий муаммолардан бири, мутахассисларнинг фикрича, юқори частотали сигналнинг деворлар ва бошқа тўсиқлардан ўтиши қийин бўлишидир. Яъни, технология тўғри ва узлуксиз ишлаши учун операторлар антенналарни юқорироқ ва бир-бирига яқинроқ жойлаштиришига тўғри келади. Manba: kun.uz
Яндекс.Метрика