Nokia tarixi

Информацион технологиялар оламидаги гигант компаниялар рўйхатида илгари бир компания номини келтириб ўтмасликни тасаввур қилиб бўлмасди. «Nokia». Ҳа, бу ном ҳали хотиралардан бутунлай ўчиб кетгани йўқ. Лекин ушбу компания яна илгариги шуҳратини тиклаши ва илгариги даражасига етиши учун жуда узоқ вақт керак бўлади.

Ҳаммаси эса жуда оддий бошланганди. XIX аср ўрталарида Нокиа деб аталувчи масканда шу ном билан аталувчи майда ўрмон жониворларидан бошқа нарса йўқ бўлиб, бу ердаги дарё, жой ва аҳоли маскани ҳам мана шу жониворлар номидан олинганди. 1865 йилда Финляндия ва Германиядаги қоғоз ишлаб чиқарувчи компанияларнинг муваффақиятларини кўрган инженер ва ихтирочи Фредрик Идестам ҳамда унинг дўсти Леопольд Мехелин банкдан кредит олишди ва Нокиа дарёси яқинида ёғочни қайта ишловчи завод қуришди.

Ишлаб чиқаришга илғор янгиликларни киритиш оқибатида завод кенгайди ва унинг атрофида аҳоли маскани барпо бўлди.

XX аср бошида Идестам бу ишни тарк этди ва «Nokia»ни бошқариш Мехелинга ўтди. У янги соҳаларни ўзлаштиришга киришди. «Nokia» қоғоз ишлаб чиқариш билан бирга электр энергияси ҳам ишлаб чиқара бошлади.

Электр энергияси қўшниларга —Finnish Rubber Works фабрикасига сотиди. 1922 йилга келиб эса фабрика «Nokia» ихтиёрига ўтди. «Nokia» компанияси томонидан пойабзал, тиббиёт ашёлари, противогазлар ва автомобиль шиналари ишлаб чиқарила бошланди.

Шу билан бирга «Nokia» резинадан тайёрланган маҳсулотларини Finnish Cable Works компаниясига сотди. Телеграф симларини ишлаб чиқариш учун кўп миқдорда резина маҳсулотлари керак бўлар ва «Nokia» бу ишни аъло даражада уддаларди. Орадан бир оз вақт  ўтгач, Finnish Cable Works ҳам унинг ихтиёрига ўтди. XX асрнинг олтмишинчи йилларида «Nokia»нинг Finnish Cable Worksдан ажралиб чиққан электроника билан шугулланувчи бўлинмаси юқори технологиялар соҳасида илмий-тажрибавий ишларни бошлаб юборди.

1969 йилга келиб компания импульс-код модуляцияли илк қурилмасини тақдим этди ва у PCM номи билан халқаро стандартга айланди. Айнан мана шу технология оддий аудиосигнални рақамли кўринишга ўтказиш усулини таклиф этарди. Янги даврдаги «Nokia» аудио бозорида инқилоб ясаганди. Компания дастлабки рақамли АТСни ишлаб чиқарди.

Етмишинчи йиллар охирида «Nokia»нинг навбатдаги директори Кари Каирамо бор кучини маиший электроника, компьютер ва мультимедиа бозори авжига чиққан Европани забт этишга сарфлашга қарор қилди. «Nokia» ўз одатий услубида ҳаракат қилди: компьютер ва телевизор йиғишга ихтисослашган иккита фирмани сотиб олди.

1979 йилда «Nokia»нинг телекоммуникацион бўлинмаси Salora компанияси билан бирлашди ва автомобиллар учун ARP телефон тармоғини яратди. Қўшма корхона Mobira деб аталди.Саксонинчи йиллар ўрталарида компания «Nokia» Talkman деб ном олган телефонлар ишлаб чиқарди. У катта бўлиб, оғирлиги 5 кило келар, автомобилга ўрнатиларди. 

Уч йилдан сўнг эса оғирлиги 750 граммли «Nokia» Cityman сотувга чиқди. 

1990 йилда рақамли мобил телефонлар учун GSM стандарти ишлаб чиқарилди. «Nokia» эса 1991йилда дастлабки GSM телефонини тақдим этди. 1992 йилда «Nokia» 1011 сотувга чиқди.

1994 йилда чиқарилган «Nokia» 2100 дунё бўйича 20 миллион дона сотилди. 1995 йили эса Хитойда заводнинг биринчи компанияси қурилди.

1996-1999 йиллар оралиғида чиққан «Nokia» 9000 Communicator эса бутун дунёни ҳайратга солди. Телефон ўша давр учун катта бўлган монохром экран, QWERTY-клавиатура билан жиҳозланган бўлиб, GEOS операцион тизимида ишларди. Communicatorга Intel х86 процессори ўрнатилган, хотираси 8 мегабайт эди.

Ўша даврнинг яна бир оммабоп телефони «Nokia» 8110 бўлганди.

Тўқсонинчи йиллар охирида чиқарилган 3310 дунё бўйича 130 миллион дона сотилди. 

1999 йилда «Nokia» WAP протоколини татбиқ этди. Янги протоколдан «Nokia» 7110да фойдаланила бошланди. Лекин WAP узоққа бормади, унинг ўрнини яна «Nokia» амалга киритган GPRS эгаллади. Охир-оқибат фин компанияси уяли телефонлар бозорининг 40 фоизини эгаллади.

2001 йилда «Nokia» MMSни қўллашни бошлади. 2002 йили «Nokia»нинг дастлабки смартфони – 7650 сотувга чиқди. Компаниянинг N91, N90, N70 смартфонлари ҳам бозорда харидоргир қурилмалардан бўлди.

Компаниянинг энг харидоргир телефони эса 1100 модели бўлиб, 2003-2009 йиллар давомида 250 миллион дона сотилган.

Сенсор телефонлар учун мўлжалланган Symbian тизими «Nokia» 5800 моделида пайдо бўлди. Лекин Android ва iPhone бу пайтга келиб бозорга фаол кириб келганди.

2010 йилда компаниянинг ижрочи директори этиб Microsoft компаниясида ишлаган Стивен Элоптайинланди. Элоп раҳбарликка келиши билан «Nokia» йўналишини Windows Phone томонга ўзгартирди.    

2013 йил сентябрда Microsoft «Nokia»нинг уяли телефонлар ва мобил қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бўлимини сотиб олди.

Microsoft «Nokia» брендидан воз кечган ва Microsoft Lumia белгиси остида смартфон ишлаб чиқармоқда. Лекин бу йил Microsoftнинг смартфонлар учун «Nokia» брендидан фойдаланиш ҳуқуқи якунига етади. Бу эса компаниянинг янги даври бошланишига замин яратса ажаб эмас.Manba: xabardor.uz


Комментарии (1) | Добавить: 26.01.2016
1. FOZILBEK (27.01.2016 01:29)
Тарихда колдику нокиа
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Toshkentda oq qulupnay sotilmoqda
Yaxshi tayyorgarlik ko'ra olmagan Jahongir Otajonovning konsertni qanday o'tdi
Chiroyli sochlarning 5 dushmani
Tirsak va tizza terisiga yoshlikni qaytarish usullari
Forbes eng serdaromad futbolchilar kimligini ma`lum qildi
Chempionlar ligasi finali ilk bor tomi yopiq stadionda o'tkaziladi
Balotelli: "Oltin to'p"ni yutishim uchun Messi va Ronalduni o'ldirishim kerak
Shoygu o'zbekistonlik hamkasbiga G'alaba Bayrog'i nusxasini topshirdi
Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi