У нас есть только
оригинальные песни

“O'zbekiston havo yo'llari” qishki mavsum jadvaliga o'tdi va reyslar sonini ko'paytirdi

calendar 30.10.2017
1131

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 29 октябрда қишки мавсум жадвалига ўтди. Қишки жадвал 24 мартгача амалда бўлади. Бу ҳақда МАК Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Қишки давр мобайнида МАК айрим йўналишлардаги парвозлар сонини кўпайтирди. Шунингдек, Самарқанд аэропортидан амалга ошириладиган парвозлар географияси ҳам кенгайтирилмоқда.
 
Самарқанддан Истанбул шаҳрига янги рейс йўлга қўйилди. Истанбулга доимий рейслар 30 октябрдан амалга оширила бошлайди. Ҳозирда ҳафтанинг душанба куни парвоз йўлга қўйилган бўлса, 16 ноябрдан ҳафтанинг пайшанба куни ҳам Истанбулга рейс йўлга қўйилади. Парвоз А320 ҳамда Boeing 757 самолётлари орқали амалга оширилади.
 
Бундан ташқари, Панжоб штатида жойлашган Амритсар шаҳрига рейслар сони ҳафтада 2 маротабагача кўтарилди. Сеул шаҳрига эндиликда ҳафтада 5 марта парвозлар амалга оширилади.
 
Декабрь ойидан бошлаб Олма-ота шаҳрига ҳафтасига 7 мартагача, 2018 йил март ойидан Остона шаҳрига ҳафтасига 4 мартагача рейсларни амалга ошириш мўлжалланмоқда.
 
Айтиш керакки, юк ташиш ҳажми ҳам ошиб бормоқда. “Навоий” халқаро аэропортидан Boeing 767 русумли юк ташувчи самолётлари орқали Франкфурт-на-Майне, Деҳли, Дубай, Шанхай ва Гуанчжоуга доимий рейслар амалга оширилмоқда.
 
Маълумот учун, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан дунёнинг 23 та мамлакатига 52 та йўналиш бўйича самолёт қатнови йўлга қўйилган.

Яндекс.Метрика