У нас есть только
оригинальные песни

O'zbekiston nemis va frantsuz kompaniyalaridan 2 mln hisoblagichlar sotib oladi

calendar 14.11.2017
1325

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
 
Қарорда электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини янада жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи комиссия ташкил этилган.
 
Комиссия томонидан “Sagemcom” (Франция Республикаси), “Elster GmbH” (Германия Федератив Республикаси), “Landis & Gyr” (Швейцария Конфедерацияси) компаниялари ва “Toshelectroapparat” МЧЖ ХК (Ўзбекистон Республикаси) билан Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилган эди.
 
Ишчи комиссиянинг Лойиҳа доирасида дастлаб 2 миллион дона электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техник воситаларини сотиб олиши белгиланган. Шу мақсадда “Sagemcom”, “Elster GmbH” компаниялари ва “Toshelectroapparat” МЧЖ ХКдан тендер савдоларини ўтказмасдан харид қилиш учун рухсат берилган.
 
Қарорда бир ойичида хорижий компаниялар билан шартномалар имзолаш кўзда тутилган.
 
Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан Лойиҳанинг амалга ошириш муддатига Республикада реализация қилинадиган 1 кВт/соат электр энергияси учун 15 сўм, 1 м. куб табиий газ учун 17 сўм миқдорида заруратга кўра индексация қилинадиган ҳамда фақатгина Лойиҳа доирасида Жамғарманинг жалб этилган маблағларини қоплашга ҳамда бошқа харажатларни молиялаштиришга йўналтириладиган инвестициявий устама жорий этилади.

Яндекс.Метрика