У нас есть только
оригинальные песни

O'zbekiston va Rossiya o'rtasida mehnat migratsiyasiga oid Bitim kuchga kirdi

calendar 23.12.2017
1107

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимни имзолаган эди. 21 декабрдан бошлаб мазкур ҳукуматлараро Битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур Битим ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнини тартибга солиш ва уни ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.
 
Ҳужжат Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби ва шартларини белгилаб беради ҳамда қуйидагилар орқали меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро эътироф этилган ҳамкорлик шаклларини ўрнатишни кўзда тутади:
 
- меҳнат ресурсларига реал эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда,  юборилаётган ишчиларнинг сони,  уларнинг мутахассислиги ва қабул қилувчи минтақани аниқлаш;
 
- Россиянинг ваколатли органлари томонидан меҳнат мигрантларига энг кам иш ҳақи талабларига риоя этиш,  муносиб турмуш шароитларини яратиш,  тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминлаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий кафолат тақдим этадиган тартибни жорий қилиш.

Яндекс.Метрика