O'zbekistonda hunarmandchilikning 34 turi ma'lum va mashhur

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 ноябрь куни ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда “president.uz” расмий сайти орқали маълумотлар тақдим этилган.
 
Ўзбекистонда ҳунармандлик азалдан яхши ривожланган. Болаликдан ҳунар ўрганиш, яратган маҳсулоти ва меҳнати билан одамларга наф келтириш халқимизнинг миллий қадриятига айланган. Ҳунар турлари асрлар давомида кенгайиб, янги йўналишлар ва мактаблар билан бойиб борган. Маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатда ҳунармандликнинг 34 тури мавжуд.
 
Мустақиллик йилларида миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш йўлида яратилган имкониятлар самарасида ҳунармандлик равнақига кенг йўл очилди. Республика “Ҳунарманд” уюшмаси, жойларда эса унинг бўлимлари ташкил этилди. Бир пайтлар уста ва ҳунармандлар ўзлари яратган буюмларни сотиш, намойиш этишда турли тўсиқларга учраган бўлса, бугун ҳар бир туман ва шаҳарда ҳунармандлар марказлари фаолият юритмоқда, бозорлар ва савдо мажмуаларида махсус савдо расталари ташкил этилган.
 
Ҳунармандлик авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сулолалар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда. Улар "устоз-шогирд" анъанаси асосида ёш авлодга ўргатилмоқда.
 
Ҳунармандлик харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш, халқимиз фаровонлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
 
Йиғилишда халқ ҳунармандлиги ва амалий санъатини ривожлантириш, улар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Ҳунармандларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш, бунинг учун уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, соҳага халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, "Микрокредитбанк" раҳбарлари ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари зиммасига ҳудудларнинг ўзига хос хусусият ва анъаналаридан келиб чиқиб, туманлар кесимида аниқ режа ишлаб чиқиш, ҳар бир ҳунармандга етиб бориш вазифаси қўйилди.
 
Ҳунармандларни давлат рўйхатидан ўтказиш, уларга бўш турган биноларни имтиёзли равишда бериш, асбоб-ускуна ва хомашё материаллари билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
 
Ҳунармандлар марказлари фаолиятини кенгайтириш, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни харидорларга етказишни осонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Хусусан, қўли гул усталарнинг ўз маҳсулотларини бозор ва супермаркетларда сотиши учун кенг имконият яратиш зарурлиги, хоҳласа ўз хонадонида дўкон очиши мумкинлиги таъкидланди. Доимий савдо жойига эга бўлмаган, вақтинчалик жойларда савдо қилаётган ҳунармандларга савдо қилиш қоидалари асосида талаб этиладиган касса аппарати ва савдо терминалидан фойдаланиш ҳамда тижорат банкларига савдодан тушган нақд пулни инкассация қилиш талаблари ихтиёрий этиб белгиланади.
 
Йиғилишда берилган топшириқларга мувофиқ, ҳар бир вилоятда махсус кўргазма ва ярмаркалар ташкил этилиб, уларда ҳунармандлар бепул иштирок этади. Шунингдек, уларнинг хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма, фестиваль ва ярмаркаларда қатнашишига кўмаклашилади.
 
Ҳунармандларнинг экспорт фаолияти ҳам рағбатлантирилади. Уларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, жумладан, банк ҳисобрақамларидан хорижий валютани нақд ҳолда олиш ҳуқуқи берилади.
 
Ҳунармандликни ривожлантириш учун “Устоз-шогирд” анъанаси асосида бу жараёнга ёшларни жалб этиш, ҳунармандларни шогирд олиш ва ҳунарга ўргатишга рағбатлантириш, ёш ҳунармандларга фаолиятини бошлашда ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги қайд этилди.
 
Бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, ҳунармандликка кредитлар ажратишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
 
Йиғилишда соҳада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандларни молиявий-ташкилий қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.
 
Тегишли ташкилотлар мутасаддилари зиммасидаги вазифалар белгилаб берилди.


Комментарии (0) | Добавить: 04.11.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

Kunduzgi uyqu hayot uchun xavfli deb topildi
Nonushtaga banan? Yo‘q, bu xavfli
Oiladagi janjalda uka halok bo'ldi
Ekologik falokatda faqat Rossiya manfaat olishi mumkinligi ma`lum bo'ldi
Tramp Xitoyni “talon-tarojlik”da aybladi
Pxenyandagi parad ko'p yillar davomida ilk marta ballistik raketalar namoyishisiz o'tdi
Olimlar uyqusizlik sabab semirish ehtimoli yuqori ekanligini aniqlashdi
O‘zbekistonda Facebook bilan bog‘liq muammolar fonida mobil VPN ommaviyligi keskin oshdi
Bosh vazir o'rinbosari: «Ayollarga nisbatan zo'ravonlikka chek qo'yaylik!»
Ilonlar qurg'oqchilikdan keyin kamroq, yog'ingarchilikdan keyin ko'proq chaqishi aniqlandi
2019 yilda O'zbekistonda ko'pkari bo'yicha ilk jahon chempionati o'tkaziladi
Mi 8 Pro xalqaro bozorga chiqyapti – u Xiaomi’ning yangi flagmanimi?
Ikki daqiqada uyquga ketish mumkin. Amerikalik harbiylar usuli
“Ular me’yordan chiqishgan”. Olimjon Xudoynazarov “Dizayn” jamoasining tarqalgan audiolariga munosabat bildirdi (video)
Jurnalistlar Trampni sovuq urush uslubida masxara qildi
Saloh Misr terma jamoasi o'yinida 2 gol urib, 2 golga pas berdi va 2 penaltini urolmadi
Rustam Sa’diyev “Baron 2” filmining suratga olish ishlari qaysi davlatlarda bo‘lib o‘tishini ma’lum qildi
«Telegram»ning «klon»i paydo bo‘ldi
Alisher Usmonov tug‘ilgan kunini taniqli oligarxlar bilan Toshkentda nishonlamoqchi
Majburiy mehnatga jalb qilinganlar uchun ishonch telefonlari ishga tushirilmoqda
O'zbekistonda 10 sentabrdan 9 raqamli raqamlash tizimiga o'tiladi
Salbiy kayfiyatda uyg'onish – o'ta xavfli
Shahram G'iyosov navbatdagi raqibini ma`lum qildi. Bu uning faoliyatidagi eng kuchli raqib
Tramp Apple’ga ishlab chiqarishini AQShga qaytarishni tavsiya qildi
Ayrim mahsulotlarni birga iste`mol qilib bo'lmaydi. Shu to'g'rimi?
15 sentabr “Avtomobilsiz kun” aksiyasiga start beriladi
Makgregor UFC chempioni bo'lgan qizga ruhiy jarohat yetkazdi
Pasport yo'qolganda nima qilish kerak
Qanday xodimlarga dastlabki sinov belgilanmaydi?
Facebook ishlamayaptimi: unda sizga VPN yordam beradi