У нас есть только
оригинальные песни

O'zbekistonning barcha siyosiy partiyalari Prezidentlikka nomzodlarni ko'rsatdi

calendar 18.01.2015
8097


Ўзбекистонда рўйхатга олинган тўрт сиёсий партиянинг барчаси 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида кураш олиб борадиган ўз номзодлари номини маълум қилди.Дастлаб, 15 январь, пайшанба куни Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти Ислом Каримов номзоди "ЎзЛиДеП”дан кўрсатилган бўлса, сўнг Халқ демократик партияси ўз етакчиси Ҳотамжон Кетмонов номзодини илгари сурди.16 январь куни дастлаб "Адолат” СДП ўз етакчиси Наримон Умаровни Президентликка номзод сифатида қайд этди, сўнг таниқли ҳуқуқшунос, давлат ва жамоат арбоби Акмал Саидов "Миллий тикланиш” демократик партияси номидан Президентлик сайловларида иккинчи марта номзод сифатида иштирок этиши маълум бўлди.Маълумот учун, 2011 йил декабрида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Президентининг ваколат муддати етти йилдан беш йилга ўзгартирилган. Қонуннинг 2-моддасига кўра, "мазкур қонун у кучга кирганидан сўнг сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Президентига нисбатан қўлланилади”.Ушбу қонун 2011 йил 10 ноябрида Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2011 йил 5 декабрида эса Сенат томонидан маъқулланган ва 2011 йил 12 декабрдан кучга кирган.

Ислом Абдуғаниевич Каримов


Ислом Каримов 1938 йили Самарқанд шаҳрида туғилган. Ўрта Осиё Политехника ва Тошкент Халқ хўжалиги институтларини тугатган, муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга, иқтисод фанлари номзоди.Меҳнат фаолиятини 1960 йили Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. 1961-1966 йилларда Чкалов номидаги Авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлаган.1966 йили ЎзССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтган. 1983 йили Ислом Каримов ЎзССР молия министри, 1986 йилда ЎзССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари, республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди.1986-1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти партия комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади. 1990 йил 24 мартида эса ЎзССР Олий Кенгаши сессиясида ЎзССР президенти этиб сайланган.1991 йил 31 августида тарихий воқеа – Ўзбекистон Мустақиллигини эълон қилган Ислом Каримов 1991 йил 29 декабрида муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. 1995 йил 26 мартида бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра, Ислом Каримовнинг президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилган.2000 йил 9 январда муқобиллик асосида ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, Ислом Каримов биринчи марта етти йиллик муддатга Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. 2007 йил 23 декабрида бўлган ўтган сайлов натижаларига кўра, Ислом Каримов иккинчи марта 7 йиллик муддатга Ўзбекистон Президенти этиб сайланди.Ислом Каримов оилали, икки нафар фарзанди, беш набираси бор. Рафиқаси Татьяна Каримова – мутахассислиги иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган, айни пайтда – пенсияда.

Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов



Мутахассислиги бўйича рус тили ва адабиёти ўқитувчиси ҳисобланган Ҳотамжон Кетмонов 1969 йили Андижон вилоятида туғилган. ХДП расмий сайтидаги маълумотларга кўра, у 1993 йили Андижон давлат тиллар педагогика институтини тамомлаган.Ҳотамжон Кетмонов ХДП Марказий кенгашининг 2013 йил апрелида Тошкентда бўлиб ўтган навбатдан ташқари VIII пленумида партия етакчиси этиб сайланган эди. У бу лавозимда Латиф Ғуломовни алмаштирганди. Бунгача Ҳотамжон Кетмонов Андижон вилояти ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.Ҳотамжон Кетмонов 2014 йилги парламент сайловларида Андижон вилояти 11-Бўз сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган эди. Кейинроқ уни ХДПнинг парламентдаги фракцияси раҳбари этиб сайлашган эди.

Акмал Холматович Саидов



Ўзбекистон давлат арбоби ва ҳуқуқшунос олими ҳисобланган 1958 йили Тошкент вилоятида туғилган, 1981 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган, юридик фанлари доктори, профессор. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, парламентга Қашқадарёдаги 117-Касби сайлов округидан сайланган Акмал Саидов Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг парламентдаги фракцияси аъзоси ҳамда парламентнинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ҳисобланади."Википедия”да қайд этилишича, айни вақтда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори ҳам ҳисобланган Акмал Саидов ўзининг 20 йиллик илмий фаолияти давомида замонавий ҳуқуқ тизимига бағишлаган, унинг илмий асарлари кўплаб тилларга таржима қилинган ва Буюк Британия, Франция, АҚШ, Германия, Австрия, Япония, Польша ва бошқа мамлакатларда чоп этилган.Акмал Саидов ўзбек ва рус тилларидан ташқари инглиз ва француз тилларида ҳам эркин сўзлаша олади, шу сабабли ҳам кўплаб халқаро сиёсий ва маданий тадбирларда Ўзбекистон номидан иштирок этади (у мустақил Ўзбекистоннинг Франциядаги илк элчиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили бўлган).ЎзА маълумотларига кўра, Акмал Саидов 2007 йилги Президент сайловларида ҳам иштирок этиб, 2,85 фоиз овоз билан Президентликка номзод тўрт киши ўртасида энг охирги ўринни эгаллаганди.

Наримон Мажидович Умаров



Наримон Умаров 1952 йили туғилган бўлиб, 1974 йили Тошкент политехника институтини "Гидрогеолог ва муҳандис-геолог” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1984 йили диссертация ҳимоя қилганидан сўнг геология-минералогия фанлари номзодига айланган, 50дан ортиқ илмий мақола ва 7та монография муаллифи ҳисобланади.Наримон 2013 йил 7 июнида "Адолат” СДП етакчисига айланган, ўшанда у Исмоил Саифназаров ўрнини эгаллаган эди. Бунгача эса 2009 йил августидан Ўзбекистон давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, 1997-2009 йиллар мобайнида қўмитанинг Ихтисослашган таҳлилий назорат инспекцияси раҳбари сифатида ишлаган.Наримон Умаров 2014 йилги парламент сайловларида Сурхондарё вилояти 76-Узун сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган эди. Кейинроқ уни "Адолат” СДПнинг парламентдаги фракцияси раҳбари этиб сайлашган эди.

Яндекс.Метрика