У нас есть только
оригинальные песни

“O‘zstandart” agentligi bosh direktorining virtual qabulxonasi ishga tushdi

calendar 10.01.2017
1092

www.standart.uz сайтида “Ўзстандарт” агентлиги бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга туширилиши натижасида фуқаролар стандартлаштириш, метрология, синов ва сертификатлаштириш фаолиятига оид масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар билан агентлик раҳбарига тўғридан тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди. 

Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар бир масала алоҳида ва тушунарли тилда йўлланиши мақсадга мувофиқдир. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш мумкин. Онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. 

Агентлик марказий аппаратида мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. Юртдошларимиз томонидан кўтарилаётган ҳар бир масала агентлик мажлисларида мунтазам муҳокама қилинмоқда ва улар мамлакатимиз қонунчилиги доирасида ҳал этилаётир. 

Чилонзор тумани Чилонзор кўчаси 85-уй 118-хонадонда истиқомат қилувчи Фазлиддин Муҳаммадиев “Ўзбиокомбинат” ветеринария корхонасида ишлаб чиқарилаётган дори воситаларини хорижий давлатларга экспорт қилиш учун сертификат олиш қоидаларини сўраб, “Ўзстандарт” агентлигига мурожаат қилган. 

– Агентликдан маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш тартиби, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, маҳсулотни ёрлиқлаш ва қадоқлаш талаблари ҳақида батафсил маълумот олдим, – дейди Ф.Муҳаммадиев. – АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Польша, Греция, Япония, Миср, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Беларусь ва бошқа мамлакатларда бу борада жорий этилган тартиблар ҳақидаги маълумотга ҳам эга бўлдим. 

Фуқаролар “Ўзстандарт” агентлигига (+998 71) 150-23-00 телефон рақами орқали ҳам мурожаат қилиши ва саволларига жавоб олиши мумкин. 

Яндекс.Метрика