У нас есть только
оригинальные песни

ОАВ: ёввойи бўрилар Швециядан Норвегияга қочиб ўтди

calendar 01.06.2016
1171

The Local нашри ёввойи бўриларнинг Швециядан Норвегияга ўтиб кетганини тахмин қилмоқда. Гап шундаки, ҳар йили қиш мавсумида, Швеция атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ёввойи ҳайвонлар кўпайишини ўрганиб, бўри, айиқ, силовсин ва росомахалар сонини ҳисоблайди. Маълум бўлишича, ҳозирда Швеция яшаётган бўрилар сони, 2015 йилдагидан 20 фоизга камайган. Экспертларнинг фикрича, айни вақтда мамлакат ҳудудида 340га яқин ваҳший ҳайвон яшайди. 

Уларнинг айтишларича, Швеция бўриларининг сони табиий сабаблар ҳамда рухсат берилган овлар натижасида камайиб бормоқда. Бундан аввал, мамлакатдаги ёввойи ваҳший ҳайвонлар сони кўпая бошлагани туфайли, агентлик бўрилар сонини меъёрда ушлаб туриш мақсадида, уларни овлашга рухсат берган эди. Бу эса, Швецияда жиддий мунозараларга сабаб бўлганди. 

Хабарларга кўра, бугун 1 июнь куни Норвегия агентлиги ҳам ёввойи бўрилар сонига оид янги маълумотларни эълон қилган. Унга кўра, мамлакатдаги бўрилар сони 2 мартага кўпайган. Нашр эса, бўрилар Швециядан Норвегияга қочиб кетмадимикин? дея савол бермоқда. Бунга энди, икки мамлакат мутахассислари ойдинлик киритишлари лозим.

Яндекс.Метрика