ОАВ: Шарапова 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин

Буюк Британиядаги The Telegraph нашри журналисти Оливер Брауннинг маълум қилишича, бироз олдинроқ допинг қабул қилгани айтилган россиялик теннисчи Мария Шарапованинг дисквалификацияси 4 йилни ташкил қилади.

"Агар Халқаро теннис федерацияси (ITF) Мария Шарапованинг милдронат препаратини атайин истеъмол қилганини аниқласа, у 4 йилга дисквалификация қилинади. Агар терговлар у бу моддани беихтиёр қабул қилган деб топса, дисквалификация муддати 2 йил бўлади", — дейди журналист.

7 март куни дунёнинг энг бой аёл спортчиси ҳисобланадиган Мария Шарапова Лос-Анжелесдаги махсус матбуот анжумани чоғида 2016 йилги Австралия очиқ чемпионатидан ундан олинган намуналарда ман этилган дори — мельдоний топилганини тан олганди.


Комментарии (0) | Добавить: 08.03.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]