ОАВга Ницца теракти бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

Ниццада 14 июль куни кечқурун теракт содир этган Муҳаммад Лухуаеж Бухлел ўз мақсадини амалга оширишга жиддий тайёрланган. Europe 1 телеканали хабарига кўра, у Лазур қирғоғига 12 ва 13 июль кунлари келиб, вазиятни ўрганган.

"Текширувлар вақтида полиция Муҳаммад Лухуаеж Бухлелнинг ўз мақсадига синчковлик билан тайёргарлик кўргани аниқланди... У ўз мақсадини амалга оширишни режалаштирган ҳудудни ўрганиш учун 12 июль ва 13 июль кунлари бу ерга келган. Кўчалардаги кузатув камераларида у юк машинасида маҳаллий ҳудудни диққат билан ўрганаётгани акс этган", дейилган телеканал сайти хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль оқшомида Бастилия қалъасининг олиниши муносабати билан уюштирилган байрам тадбирлари доирасида мушакбозликни томоша қилгани Ниццанинг Инглиз соҳилига йиғилган оломон устига юк машинаси босиб борган. Ҳужум оқибатида 84 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганларнинг аксарияти оғир аҳволда.

Бундан олдинроқ, ушбу шахс ўз оиласига 110 минг доллар жўнатгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Шунингдек, террорчи фожиадан бироз аввал оиласига бахтли эканлигини ёзиб юборгани аниқланди.


Комментарии (0) | Добавить: 17.07.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]