Обама: Америкага бутун дунё ҳавас қилади, барча имкониятлар АҚШ қўлида

Барак Обаманинг Fox News телеканалига берган интервьюсида айтилишича, "АҚШга ҳамма ҳавас қилади, чунки Америкада ХХI асрда етакчилик қилиш учун ҳамма имкониятлар бисёр".

Обама танқидий муносабатдаги одамлар АҚШдаги ҳаёт тарзининг устунлигини баъзан тан олмасликларини ва бу инсонларга хос хусусият эканини таъкидлади.

"Американинг қўлида барча имкониятлар шай. Биз - бутун дунё ҳавасининг объектимиз. Дунёдаги энг зўр ҳарбий кучлар бизда. Бугунги кунда бизнинг иқтисодиётимиз жаҳондаги энг ривожланган иқтисодиётдан ҳам зўр", - деди АҚШ президенти.

"Энг яхши ишчи кучи, энг зўр университетлар бизда. Биз энг инновацион халқмиз, энг тараққий этган илм-фан ҳам бизда. Бизнинг аҳолимиз кўп қиррали ва истеъдодли", дея таъкидлади Обама.

"Жорий аср ҳам ХХ аср каби бизнинг асримиз бўлиши мумкин, агар биз бир-биримизни парчалаб ташламасак. Чунки бизнинг сиёсатчиларимиз ўзаро ҳамкорликда фаолият юритгандан кўра сенсация ва зиддиятларга мойилликни қадрлайди. Уларда муросага келиш қобилияти йўқ. Агар шу камчиликни тўғирласак, бизни ҳеч ким тўхтатолмайди", - деди Обама.


Комментарии (0) | Добавить: 11.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash