У нас есть только
оригинальные песни

Обама Brexit туфайли исён кўтармасликка чақирди

calendar 28.06.2016
909

АҚШ президенти Барак Обама ўтган ҳафтада бўлиб ўтган референдум натижалари туфайли "молиявий ва халқаро исён кўтармасликка" чақирди. У бугун 28 июнь куни Американинг NPR радиостанцияси эфирида бу ҳақида маълум қилди. 

"Мен унинг аҳамиятини бу қадар бўрттирмас эдим. Brexit'дан кейин ҳамма худди НАТО қаёққадир ғойиб бўлгандек ёки трансатлантик иттифоққа чек қўйилаётгандек жазавага тушиб қолди. Аслида бундай эмас", - деди Обама. 

АҚШ президентининг сўзларига кўра, ушбу вазиятга энг яхшиси шундай изоҳ бериш мумкин: "Европа интеграцияси лойиҳасида "пауза" тугмаси босилди". 

23 июнда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан (ЕИ) чиқиш тарафдорлари  референдумда ғалаба қозонишди.

Яндекс.Метрика