У нас есть только
оригинальные песни

Обама Россияга қўлланган санкцияларни бекор қилмоқчи эмас

calendar 03.03.2016
1036

3 мартга ўтар кечаси АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши қўлланган санкцияларни яна бир йилга узайтиргани хусусидаги ҳужжат эълон қилинди.

Барак Обама бошқарув муддати ниҳоясига етмагунча АҚШ Россияга қўллаган санкцияларини бекор қилмайди. Бу АҚШ президентининг расмий сайтида белгилаб қўйилган.

Европа иттифоқининг бир неча давлатлари эса Россияга қарши қўлланган иқтисодий чекловларни бекор қилишга мойил бўлиб турибдилар, деб хабар беради Gazeta.ru.

“Россия Федерацияси ҳукуматининг Украинага муносабати Украина демократик жараёнига халал бермоқда, жаҳон хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид солмоқда”,- деди Обама санкцияни чўзганига изоҳ бериб.

Амалдаги санкция режими 2014 йил Қрим РФ таркибига қўшилгандан кейин қўлланган ва унинг муддати 6 март куни ниҳоясига етиши лозим эди. Энди санкцияни бекор қилиш тўғрисида АҚШнинг кейинги президенти маъмурияти муҳокама қилади.

Яндекс.Метрика