У нас есть только
оригинальные песни

Obama so'nggi ish kunida Falastinga yashirincha 227 million dollar o'tkazdi

calendar 24.01.2017
1644

20 январь куни АҚШ президенти Барак Обаманинг сўнгги иш соатларида маъмурият томонидан Фаластинга 221 милион доллар миқдорида пул ўтказганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, пул махфий равишда ўтказилган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
 
Барак Обама маъмурияти Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллашидан аввал бу борадаги қарорини расман эълон қилган. Республикачилар партияси вакиллари эса бундай пул ўтказмасига қарши чиқишганди.
 
Маълум бўлишича, умумий ҳисобда Фаластинга 227 миллион доллар миқдорда пул ўтказилган. Хусусан, 4 миллион доллар иқлим ўзгариши билан боғлиқ дастур учун, яна 1,2 миллион  БМТ қошидаги ташкилотлар учун ажратилган.

Яндекс.Метрика