У нас есть только
оригинальные песни

Обид Асомов: “Ўғлимнинг Обид Асомовдек отаси бор, мен эса етимман”

calendar 04.01.2017
1170

Сўз устаси Обид Асомов айни пайтда Таиланднинг Пхукет оролида ҳордиқ чиқараётганини маълум қилди. 

“Янги йилда қорни кутавериб чарчадик! ‘Aччиқни аччиқ кесади’ деган мақолга амал қилиб, 30 даража иссиқ мамлакатга кеволдик! Таиланд , Пхукет! Ажойиб мамлакат! Халқи жуда мулойим, сўксангиз ҳам кулиб тураверади! Учадиган нарсалардан самолётни , юрадиган нарсалардан поездни ейишмайди ! Тирик жонзот борки нишхуртга чиқарилмайди! Мен илгари Таиландда мендан баланд инсон йўқ дердим, энди кўриб турганингиздек адашган эканман!Ўғил ўтиб кетди!Нега ўғлингиз шимдаю, сиз шортидасиз? Деган саволга сразу жавоб бераман! Ўғлимни Америкалардан фалон пулга жинси шимлар олиб келадиган Обид Асомовдек отаси бор! Мен эса етимман! Қискаси, яхши дам меҳнатга ҳамдам”,—деб ёзди сўз устаси ўғли билан тушган суратини изоҳлаб.

Яндекс.Метрика